16 October 2010
03:19 -
Ислом Карим раҳнамолигида пахта режаси уддаланди!
Бугун Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги 3 миллион 400 минг тонна пахта териб топширган ўзбек пахтакорлари йиллик режани уддалагани ҳақида хабар тарқатди. Агентликка кўра бу йилги ўртача ҳосилдорлик гектарига 26,4 центнерни ташкил этган. Пахтанинг қарийб 90 фоизи биринчи навга қабул қилинган. Шу муносабат билан Президент Ислом Карим барча меҳнаткашларга улкан зафар шарофати билан қутлов телеграммаси йўллаган. ТВда катта концерт дастури намойиш этилиши кутилмоқда.
Мустақиллик йилларида илк марта пахта режаси барвақт, яъни 15 октябрда бажарилди. Бундан аввалги рекорд 21 октябрда, 5 йил аввал қайд қилинганди. Бу йил асосан “Buxoro-6,” “S-6524”, “Namangan-77”, “An-Boyovut-2”, “Buxoro-8”, “Buxoro-102” номли пахта навлари экилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения