12 October 2010
01:18 - Ислом Карим Давлат Мулк Қўмитасига раҳбар тайинлади
Бугун Президент Ислом Карим фармойиш билан ўз девони қошидаги Ҳисоб Палатаси раиси Сайфиддин Ғаффоровни Республика Давлат Мулки Қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлади. Ярим йилдан бери бўш турган мазкур лавозимга тайинлаш олдидан унга бу соҳада ислоҳотлар қилиш топшириғи берилгани айтилмоқда.

Сайфиддин Ғаффоровнинг Ҳисоб Палатасидаги ўрнини Азиз Абдуҳакимов исмли шахс эгаллаган. Айни пайтда бу одам Давлат Мулки Қўмитасининг раиси вазифасини ҳам бажариб туради.

Ҳамма соҳаларда мағлубиятга учраётган Ислом Карим мантиқсизликда ҳам рекорд қўймоқчи, шекилли. Унинг қилган ишини қаранг, Ҳисоб Палатаси раисининг ўринбосари Давлат Мулк Қўмитаси раиси вазифасини ҳам бажариб турар эмиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону