09 June 2006
03:00 - 23:30 - Европанинг текширишлари МРБнинг махфий қамоқхоналарини изини топди, Тошкентда ҳам 21:00 - Верховный Суд Киргизии определил террористические организации 20:00 - Президент маошларни яна оширмоқда. Демак, янги инфляцияни к
23:30 - Европанинг текширишлари МРБнинг махфой қамоқхоналарини изини топди, Тошкентда ҳам

Ўтган йили ноябрь ойида Вошингтон Пост газетаси АҚШнинг Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ) террорга қарши уруш вақтида қўлга олинган Ал-Қоида лидерларини дунёнинг турли мамлакатларидаги махфий қамоқхоналарда ушлаб тургани, уларни махсус самолетларда яширинча ташигани, ташиш пайтида бир қатор Европа, Осиё, Африка мамлакатларидаги аэропортлардан фойдалангани ҳақида сенсацион мақола эълон қилганди. Масаланинг нозик тарафи шундаки, АҚШ қўлга туширилган одамларни ҳеч бир ерда расман қайд эттирмаган, улар ташилаётган самолетлар бошқа мамлакатларнинг аэропортларига қўнганда, маҳаллий ҳукуматларни бу хусусда огоҳлантирмаган ёки огоҳлантирган бўлса ҳам, маҳаллий ҳукуматлар бунга қаршилик қилмаганлар, ўзларинии кўрмаганга солганлар. Ваҳоланки, бу - халқаро нормаларга, хусусан, инсон ҳуқуқларига оид нормаларга зид.

АҚШ газетасининг мақоласидан кейин Европа Кенгаши ва Европа Парламенти (Европа иттифоқининг парламенти) алоҳида комиссиялар тузиб, бу масалани ўрганиб чиқдилар. Ўтган чоршаба куни Европа Кенгашининг комиссияси ўз ишининг хулосаларини эълон қилди, деб ёзилади яна ўша Вашингтон Пост газетасининг 2006 йил 8 июнь сонида. Унга кўра, аниқ исбот қилиб бўлмаса ҳам, МРБ ҳақиқатда шундай қилганига ишонарли фактлар бор.

Комиссия сунъий йўлдошлардан олинган суратлар, аэропортлардан олинган маълумотлар асосида МРБнинг қилган ишларини етарлича ўрганган. МРБнинг самолетлари Гуантанамо, бир қатор Европа, Осиё ва Африка мамлакатларининг аэропортларида, биз учун энг қизиқарлиси, Тошкент аэропортида юзлаб марта қўнган. Бу қўниш пайтида ёки сирли маҳбуслар бир самолетдан бошқасига ўтказилган ёки шу мамлакатларга ташлаб ўтилган ва маҳбуслар шу ерлардаги маҳфий қамоқхоналарда сўроқ қилинган, қийноқларга солинган.

Ўз фуқароларини даҳшатли қийноқларга солиш, уларни ўлдириб юбориш борасида дунё рекордсменига айланган Ўзбекистонда бу маҳбуслар, улар ким бўлишидан қатъий назар, қай аҳволга солинган бўлишларини ҳам фақат тахмин қилиш мумкин.

21:00 - Верховный Суд Киргизии определил террористические организации

В Кыргызстане решением Верховного суда Кыргызстана четыре организации внесены как незаконные террористические и экстремистские. Об этом на пресс-конференции сообщил секретарь Совета безопасности Кыргызстана Мирослав Ниязов.

По его словам, к экстремистским организациям относится - Хизбут-Тахрир, к террористическим - исламское движение Туркестана (ИДТ), "Организация освобождения Туркестана", и "Восточно-Туркестанская партия".

Кроме этого, он заявил, что сейчас рассматривается достаточно актуальный вопрос о том, чтобы включить в число запрещенных организаций и Аль-Каеду. //http://tr.kabar.kg/

20:00 - Президент маошларни яна оширмоқда. Демак, янги инфляцияни кутинг

Бугун президент Каримов 2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳаки, пенсия, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар микдорини 1,2 баравар ошириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, 1 июлдан Ўзбекистон ҳудудида энг кам иш ҳақи ойига 10 минг 800 сўм, ёшга доир пенсиялар ойига 21 минг 395 сўм, ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич разряд ойига 10 минг 800 сўм, болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа ойига 21 минг 395 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёкатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 12 минг 960 сўм миқдорида белгиланади.

Ўзбекистон президентлигига сайлов кампанияси бошланиши олдидан Каримовнинг мазкур популистик тадбири, аввалгилари каби, халқнинг тирикчилик даражасини кўтаришига ҳеч ким ишонмайди. Ҳозирги ўртача 50 минглик номинал маош энди 60 минг сўм (50 доллар) бўлади, холос. Лекин инсонлар қўлидаги пул массасининг кўпайиши бозордаги нарх-навони янада кўтаради. Демак, янги инфляцияни кутинг.

16:30 - Россиянин, отправлявший узбечек в бордели ОАЭ, приговорен к 7 годам

Мосгорсуд приговорил к семи годам лишения свободы Павла Голенко, проходящего по делу о нелегальной переправке девушек из Узбекистана в Объединенные Арабские Эмираты для работы в публичных домах. Суд признал Голенко виновным в организации переправки девушек за границу. //РИА «Новости»

16:00 - Ёш “эзгулик“чилар конференцияси қолдирилди

Бугун Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик“ жамияти идорасида шу жамият ҳузурида ташкил этилаётган Ёш “эзгулик“чилар клубининг таъсис конференцияси ва ундан сўнг жамиятнинг Марказий бошқаруви мажлиси бўлиши керак эди. Лекин махсус хизматларнинг “холис хизмати“ билан таъсис конференциясига ҳам, Марказий бошқарув мажлисига ҳам одамлар оз сонда келди, яъни Низом талаблари бўйича кворум бўлмади. Шунинг учун бу тадбирлар бошка кунга қолдирилди.

Аслида мамлакатнинг барча вилоятларидан инсон ҳуқуқлари, демократия ва ҳуқуқий давлат ғояларига хайрихоҳ 20 дан ортиқ ёшлар вакиллари Ёш “эзгулик“чиларнинг таъсис конференциясига келиш иштиёқида эдилар. Жамиятнинг Марказий бошқаруви мажлисига, бошқарувнинг Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги аъзоларини истисно қилганда, бошқа вилоятлардан ҳеч кимнинг келишига йўл берилмади.

Масалан, “Эзгулик“ жамиятининг Андижон бўлими ташаббус гуруҳи раҳбари Шокир Мўминжонов кеча, 8 июнда Жалолқудуқда “гиёхванд модда билан“ ушланган. Жамиятнинг бошқа вилоятлардаги бўлимлари раислари - Қўқонда Акмал Раҳимов, Қашқадарёда Зулфиқор Мирзақулов, Навоийда Манзура Ражабова, Сурхондарёда Абдуҳаким Пўлатов ҳам кеча ё бугун милиция томонидан олиб кетилган. “Эзгулик“нинг Самарқанд вилояти раиси Мажид Қурбонов Самарқанд шаҳридан чиқарилмаган. Бугун “Эзгулик“ идорасига бир амаллаб кела олган Сирдарё бўлими раиси Исроил Ризаевнинг айтишича, у кеча вилоятдаги Адлия бошқармасига чақиртирилиб, Тошкентга бормаслик тўғрисида огоҳлантирилган экан.

Ўз даврида КГБ мухолифат ва ўзгача фикрлиларни яширинча кузатгани ёдимизда. Ўзбекистон СНБси эса бу ишни очиқ килади. Шу тариқа, эрталабдан бошлаб “Эзгулик“ идораси жойлашган бино ҳам бир неча ўн махсус хизматларнинг қаттиқ назорати остида экани очиқ-равшан кўриниб турарди.

“Бирлик” раиси ўринбосари Украина ҳукуматининг аъзоси билан учрашди

2:00 - “Бирлик” раиси ўринбосари Украина ҳукуматининг аъзоси билан учрашди

Аввалги хабарларимизнинг бирида “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон Киевда Украина ички ишлар вазири ва вазирликнинг бир қатор юқори лавозимли ходимлари билан учрашганини билдиргандик.

Кеча Киевда Исмоил Дадажон “Бирлик” Партияси Украина бўлимининг ҳозирги ва собиқ раҳбарлари Улуғбек Зайнобиддинов ва Аваз Фаёзовлар ҳамда ўтган йили 30 майда “Бирлик”нинг пикетида иштирок этиш учун Тошкенда келганда маҳаллий милиция тарафидан калтакланган Жамшид Боқиев билан биргаликда Украина миграция ва миллий масалалар бўйича Давлат комитетининг раиси Сергей Рудик билан учрашди. Жаноб Рудикнинг ташаббуси билан ўтказилган учрашув ёпиқ эшиклар ортида эмас, очиқ шаклда эди. Унга бир неча журналист ва кузатувчи сифатида Озарбайжон мухолифатнинг Киевдаги вакиллари ҳамда “Пора” партиясининг раҳбари Евгений Золотарев таклиф қилинган экан.

Учрашувнинг бошидаёқ жаноб Рудик бир неча ой аввал Кримдан Ўзбекистонга депортация қилинган 11 ўзбекнинг тақдирини эслади ва у ишга алоқаси бўлмаса ҳам, ўзбеклардан узр тиламоқчи эканини, бу масала билан Украина расмийлари шуғулланаётганлари ва айбдорлар жазоланишини билдирди. Бундан кейин бундай адолатсиз ишлар бўлмайди, Украина ҳукумати бунга кафолат беради, деди ҳукумат аъзоси. У шахсан ўзи БМТнинг Қочоқлар бўйича Бош комиссарлигига мактуб йўллаб, жиддий сабабларсиз ҳеч қандай депортация бўлмаслигини билдирганини ҳам эслатди.

Исмоил Дадажон ҳам 11 ўзбекнинг депортацияси масаласида Миграция комитетини айблаганлари учун кечирим сўрар экан, Украина ҳукуматининг ўзбек қочоқлари билан махсус шуғулланиш ниятларидан мамнун бўлганини билдирди. “Ҳаракат” журналининг 2006 йил 1(58) сонидаги ўзбек қочоқларининг Украинадаги аҳволига бағишланган мақолада келтирилган “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатнинг “Депортация Украина ичидаги зарғалдоқ инқилоби душманларининг иши бўлса керак” деган сўзларини жаноб Рудик тўла қўллаб қувватлади.. Улуғбек Зайнобиддинов ҳам Украина ҳукуматининг бу олижаноб қадамларини олқишлаш лозимлигини айтди.

Сўнгра Украинадаги ўзбек қочқинларига ҳар томонлама ёрдам бериш масалалари муҳокама қилинди. Украина расмийлари бу масалаларда “Бирлик” фаоллари ва Украинадаги ўзбек сиёсий қочқинлари жамияти аъзолари билан доимий алоқада бўлажакалари бидирилди. “Бирлик” фаоллари Украинанинг қочқинлар бўйича қонунини ўзбекчага таржима қилишга, керак бўлган ҳолларда ўзбек қочқинлари билан расмийларнинг учрашувларида таржимонлик қилишга ваъда бердилар.

Маълум бўлишича, яқинда Киевда ўтказилган ГУОМ саммитида бу ташкилотда чиқиб кетган бўлса ҳам Ўзбекистонга жиддий эътибор берилган экан. Ўша куни “Бирлик” фаолларининг “ГУОМдан Каримов чиқди, Ўзбекистон эмас” деган шиорлар билан ўтказган пикетлари саммит қатнашчиларига катта таъсир қилибди, ГУОМга кирувчи ҳамма малакатларда ўзбек қочқинларига ёрдам бериш кераклиги алоҳида таъкидланибди.

Учрашув давомида бу ерга “Пора”нинг собиқ раиси, ҳозир Украина президент маслахатчиси ловозимида ишлаётган Владислав Каськив келди ва “Бирлик” фаоллари билан суҳбатлашди.

1:00 - Бош вазир Шавкат Мирзиёев ишдан олинади!

Мухбиримизнинг Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимига таяниб билдиришича, бугун, 9 июнда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси кун тартибидан ўрин олган Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд судьялари таркибини тўлдириш масаласи қаторида ҳукумат раҳбари ҳам ўзгаради. Мажлисда қатнашадиган Президент Ислом Каримов бу ҳақдаги иродасини маълум қилгач, мавжуд тартибга кўра, Сенат уни тасдиқлайди. Яъни, мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёев лавозимидан бўшатилиб, унинг ўрнига ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан чиққан бир шахс қўйилади. Айнан кимлиги ҳозирча номаълум бўлган бу одамнинг Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Ғаниев собиқ КГБ полковниги, узоқ йиллардан бери бу идоранинг тузини оқлаб келаётганлардан.

Шавкат Мирзиёевнинг истеъфоси ҳақида гарчанд анчадан бери гапирилса-да, бу воқеанинг айнан шу кунларда содир бўлишини олдиндаги президентлик сайлов кампанияси билан ҳам боғлаш мумкин. Унинг истеъфоси хусусий, яъни Тошкент бозорлари масаласи билан изоҳланмоқда, аммо, бу одамнинг президентлик сайловларида режимбошига мухолиф (претендент) эканлигини ҳам тан олиш керак. Ҳатто айрим доираларда Либераллар партияси Мирзиёев номзодини илгари суради, деган узунқулоқ гаплар ҳақиқатга айланаёзганди. Аммо кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ҳар қандай шахс, лавозимидан қатъи назар эскирган қўлқопдек алмаштирилаверади.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан қўйиладиган “Бош вазир” гарчанд режим истеҳкомларини мустаҳкамласа-да, шундоғам жар ёқасига келиб қолган мамлакат аграр-иқтисодий тизими инқирозига сабаб бўлади. Ўзбекистонда ҳукумат аъзоларининг лавозим-функционал мажбуриятларига кўра, аграр комплекс раҳбари бўлган Бош вазир шахси қишлоқ хўжалиги мутахассиси бўлиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону