06 June 2006
03:00 -
17:00 - Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари Токиода учрашди
- Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (6 июнь, сешанба маълумоти)
5:30 - Президент сайловларига тайёргарлик (“Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатнинг 3 июнда ўтказиш и
17:00 - Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари Токиода учрашди
Токиода Марказий Осиёдаги 4 давлат - Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон, шунингдек, Япония ташқи ишлар вазирларининг 2 кунлик анжумани бўлиб ўтди. Марказий Осиё - Коршу (Япония) мулоқоти деб номланган ушбу учрашувда Афғонистон кузатувчи сифатида иштирок этди. “O'zbekiston“ радиоканалининг хабарига кўра, учрашув иштирокчилари терроризм, қашшоқлик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашда кучларни бирлаштиришга келишганлар.
Кечаги учрашувда Япония ташқи ишлар вазири Таро Асо Марказий Осиё ҳудудларидан Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистон портларига газ ва нефть қувурларини қуриш ҳамда бу ёнилғиларни шу портлардан Японияга олиб кетиш таклифи билан чиққан. Радио айрим кузатувчиларнинг АҚШ Япония орқали Марказий Осиё давлатларига ўз таъсирини ўтказишга уринмоқда деган фикрларини ҳам келтиради.
Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (6 июнь, сешанба маълумоти)
Расмий курс (Ўзбекистон Марказий банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1222,05 сўм; 1 EВРО = 1581,70 сўм; 1 рубль = 45,45 сўм.
Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки иқтисодий алоқалар банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1223 сўм ва харид қилишда 1228 сўм; 1 EВРO = сотишда 1582 сўм ва харид қилишда 1602 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2302 сўм ва харид қилишда 2332 сўм.
Корабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1210 сўм ва харид қилишда 1230 сўм.
5:50 - Президент сайловларига тайёргарлик (“Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатнинг 3 июнда ўтказиш имкони бўлмаган партия Марказий Кенгаши мажлисига йўллаган хатидан)
Ҳукуматнинг бизга қарши қилаётган қаршиликлари туфайли оғир шароитда ишлаётганимизга қарамасдан, президент сайловларига жуда жиддий ёндошимиз лозим. Бу дегани ҳамма ишларимиз қонунлар, демократик принциплар доирасида бўлиши, ҳамма қадамларимиз ошкоралик руҳида қилиниши шарт.
Демократик мухолифатнинг мамлакатдаги мавқеини мустаҳкамлаш ва уни янада кучли қилиш учун сайловлардан самарали фойдаланиш мумкинлигини мен “Ҳаракат” журналининг 2005 йил 4(55) сонидаги “Ўзбекистон мухолифатининг кучи, мақсади ва вазифалари” мақоласида ёзган бўлсам ҳам, бу иш билан яқиндан шуғулланишга имкон бўлмади. Ўрни келгани учун айтмоқдаман, бу мақола “Бирлик”нинг сайловолди прогаммасининг илк тезислари ролини ўйнай олади. Шу сабабли у билан сафдошларимиз яқиндан танишиб, керак бўлса ўз фикрларини билдирсалар жуда хурсанд бўлардим.
Шу йил апрель ойида мен, Пўлат Охун, Васила Иноят ва Анвар Усмон Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган халқаро “Дунё демократик ҳаракати” конференцияси иштирокчилари сифатида бир орага келиб, президентлик сайловлари масаласини ҳам ҳар томонлама муҳокама қилдик. Умумий фикримизча, “Бирлик” 2007 йил президентлик сайловларида ўз номзоди билан иштирок этиши, бу номзод партия раиси бўлиши керак.
Агарда менинг номзодим олға суриладиган бўлса, мамлакат президентлигига сайланадиган киши охирги 10 йилда Ўзбекистонда яшаган бўлиши кераклиги хусусидаги қонун моддасига қандай жавоб бериш хам гаплашилди. Биз берган жавоб “Ҳаракат” журналининг бир неча кун аввал нашрдан чиққан 2006 йил 2(59) сонида бор. Аммо, журнал бугунги мажлис қатнашчиларининг қўлига ҳали етиб келмаган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, ундан бир парча келтирмоқчиман.
«Қонунга бу хусусда модда киритишдан мақсад - бўлажак Ўзбекистон президенти мамлакатдаги ҳаётдан, унинг муаммоларидан узоқ турган одам бўлиб қолмаслигининг олдини олиш эканлиги ҳаммага маълум. Шундай экан, бу модда мажбуран хорижда яшаётган мухолифатчиларга тадбиқ қилинмаслиги керак.
Бошқа тарафдан, номзод учун киритилган бундай чеклов, яқинда мамлакат фуқаролигини олиб Ўзбекистон президентлигига даво қилиши мумкин бўлган кишилар учун қўйилган ценздир ҳам. Қонуннинг бу моддасини номзод учун 10 йил мамлакат ичида муқим жисмоний туриш талаби сифатидагина кўриш хато бўларди. Чунки, топшириқ билан юрт ташқарисида муҳим вазифа бажараётган кишиларни, масалан, дипломатларни, президентлик пойгасига киритмаслик қандай мантиқсиз эканлигини ҳамма тушунса керак. Жисмонан Ўзбекистондан ташқарида турса ҳам, феълан Ўзбекистонда яшаётган, тўғрироғи, мамлакатимиз ҳаёти билан яшаётган миллат фидокорларини сиёсий ҳаётимиздан четлаштиришга интилиш ҳам шундай мантиқсиз бўларди. Ҳатто мамлакат президенти юрт ичида муқим турмайди, иш юзасидан, касаллиги туфайли ёки таътил учун маълум вақт юрт ташқарисида қолишини ҳам унутмайлик.
Албатта, Ўзбекистонда ҳеч қачон адолатли сайловлар бўлмагани, мавжуд режим ўзи истамаган кишиларнинг нозодини хеч бир вақт сайловларга қатнаштирмаганини ҳисобга олсак, бу ҳол келаётган сайловларда яна қайтарилишини кутиш табиий. Лекин бундан сайловларда иштирок этишдан воз кечиш маъноси чиқмайди.
Қолаверса, сайловларга мавжуд ҳокимият билан қонуний майдонда курашнинг навбатдаги қадами деб қараш керак.
Қонунлар турлича тушуниладиган ҳолларда, уларни талқин қилиш ҳаққи Конституцион судга берилган, демак, ҳозироқ ёки номзодларни қайд этиш жараёнида, бу юксак судга мурожаат этиш ва ҳуқуқий майдондаги курашни янада кенгайтириш ҳам эътиборга лойиқ имкониятдир».
Бу масалада ишкал чиқариб ўтирмаслик учун, Ўзбекистонда муқим яшаётган фаолларимиздан бирини ёки партия аъзоси бўлмаса ҳам бизнинг тарафдоримиз бўлган бир кишини номзод қилиш вариантини ҳам ўйлаб кўрдик. Бизнинг фикрларимиз бир фикр халос.Уларни сизлар ҳам ўйлаб кўринглар, чунки охирги қарор Марказий Кенгашники бўлади. Бизнинг Истанбулдаги фикримиз эса шунда бўлди: Ўзбекистонда “Бирлик” номи етралича одамларга таниш. Сайлов каппаниясии даврида, бунинг устига Ўзбекистон каби ошкоралик бўлмаган мамлакатда, одамларга номзодни танитиш ўта муҳим масалага айланади. Номзод “Бирлик”нинг раиси эканлигини билдиришнинг ўзи катта бир сигналдир. Шундан фойдаланиш керак.
Бундан ҳам муҳим бўлган масала ҳам бор. Бу - бутун мухолифат тарафидан, қолаверса, демократияни ҳимоя қиладиган ҳамма ташкилотлар тарафидан умумий ва якка номзоднинг ўртага чиқарилиши. Ўйлайманки, шу кунда мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партияси ўзининг миллат ва мамлакат манфаатлари йўлидаги фидокорлигини яна бир намоён қилиб, авваламбор, мухолифатнинг умумий номзодини чиқариш масаласига асосий эътиборини қаратиши керак.
Биз бошқа партияларга мурожаат қилиб, бу масалада умумий фикр, яъни мухолифат номидан умумий ва якка номзод кўрсатиш фикри атрофида бирлашишга чақиришимиз лозим. Бугун номзоднинг шахси кун тартибида бўлмаслиги керак.
Ҳаммангизга маълум бир партиянинг фракцияси бизнинг Истанбулда қилган хомчўт режаларимизни Васила Иноятованинг “Немис тўлқини” радиосидаги интервьюси орқали эшитгач, шошиб қолиб, ўз номзодини эълон қилишга ҳам улгурди. Аммо, номзоднинг бу шаклда кўрсатилиши қонунларга зид бўлгани, партия рўйхатдан ҳам ўтмагани учун бундай номзод кўрсатишнинг юридик кучи йўқ. Демак, бу фракция ҳам умумий номзод фикри устида ўйлаб кўриши имконятига эга.
Ўйлайманки, агарда шу йил 1 сентябргача мухолифат партиялари умумий номзод кўрсатиш фикри атрофида бирлашса, йилнинг охиригача умумий номзод ким бўлишини ҳам аниқлаб олишимиз мумкин эди. Ана ундан кейин, номзодни ҳалққа танитиш, “Бирлик” Партияси рўйхатдан ўтолмаса, умумий нозодимизни ташаббус гуруҳлари орқали расман номзод қилиш ва ниҳоят сайловларда қатнашиш билан шуғулланардик. Қайтариб айтаман, умумий номзод “Бирлик”нинг номзоду бўлиши шарт эмас, у ҳамма билан келишиб танланади.
Аммо, шуни унутмайликки, ташаббус гуруҳлари орқали номзод кўрсатиш, сўнгра бир неча юз минг сайловчининг имзосини тўплаш осон иш эмас. 2004 йил парламент сайловлари давомида “Бирлик” Партиясининг фаоллари, ҳам номзод кўрсатиш, ҳам имзо тўплаш соҳасида катта тажриба орттирдилар. Бунинг устига маҳаллий ташкилотларининг шакллланиши борасида ҳам партиямиз энг кучли мавқега эга. Демак, сайловолди кампаниясини юритишда асосий оғирлик бизнинг елкамизга тушади.
Бошқа ташкилотлар ҳам буни тушунишларига ишонаман. Лекин бу гапларим - бошқалар устидан ҳукмронлик қилишга даъво эмас. Гап борлиққа қийшиқ ойна орқали эмас, борлигича қараш тўғрисида.
Сайловда қатнашиш истагидаги ҳар бир одам ёки партия фақат ғалабани ўйлаб бу ишга киришиши керак. Ғалаба – бу сайловда ютиш демак. Лекин, сайловда ютсак ҳам ютмасак ҳам қўлимизда бир ғалаба қолади. Бу - сайлов жараёнидаги курашда сафларини тоблаб олган мухолифат бўлади.
Яна бир нарсани назаримизда тутишимиз лозим. Юқорида айтилганидек, конституция нормаларига кўра, президент сайловлари 2007 йил 23 декабрда ўтказилиши керак. Мавжуд ҳокимият Конституцияни бузиб ва ҳозирги президентнинг ваколатлари 2007 йил январда тугашини рўкач қилиб, сайловларни 2007 йил январь ойида ўтказишга ҳаракат қилиши мумкин.
Ростдан ҳам ҳозир қонунларда қарама қаршилик борга ўхшайди. Бир томондан, Конституциянинг 117-чи моддасига мувофиқ сайловлар декабрда ўтказилиши керак. Иккинчи тарафдан, президентнинг 7 йиллик ваколати 2007 йил январда тугаётгани учун сайловларни январда ўтказиш лозим.
Каримов истаса, бу масалани кўриб чиқиш учун Конституцион судга мурожаат қилади ва табиийки, Конституцион суд у истаган қарорни беради.
Демак, биз бу бўлиши мумкин бўлган вариантларни ҳаёлимизда тутишимиз керак. Агар сайловлар январда ўтказиладиган бўлса, ишларимизни янада тезлаштиришимиз керак бўлади.
2:00 - Режимбоши Назарбоевга сим қоқди
Кеча, 5 июнда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳамда Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоевлар телефон орқали гаплашишди, дейилади Kazakhstan Today чоп этган хабарда. Маълум бўлишича, телефон мулоқотида Каримов яқинда Алмати шаҳрида ўтажак Осиё минтақаси давлатлари раҳбарлари саммитида қатнашишини билдирган. Шунингдек, мулоқот давомида Ўзбекистон - Қозоғистон муносабатлари, савдо-иқтисодий, молиявий шериклик, маданий жабҳалардаги ҳамкорлик борасида ҳам сўз борган.
Ўзбекистонда яна бир хорижий ташкилотнинг куни битди
Шу пайтга қадар асосан АҚШнинг мамлакатдаги нодавлат- нотижорат ташкилотлари ваколатхоналарини ёпиш билан машғул бўлган Ўзбекистон Адлия вазирлиги кеча Буюк Британиянинг "Partnership for development organization" ноҳукумат ташкилоти ваколатхонасига огоҳлантириш хати берди. Огоҳлантириш хатида бу ажнабийларнинг Ўзбекистон қонунларини оёғости қилгани айтилиб, хусусан, ваколатхона рухсатсиз тадбирлар ўтказганлик, мулкларни расмийлаштирмаслик ҳамда ноқонуний тимсол ва рамзлардан фойдаланганлик ҳолатлари иддао қилинади.
Вазирликнинг номини очиқламасликни сўраган ходимига кўра, 2004 йилда рўйхатга олинган Буюк Бртанияга қарашли бу ташкилотнинг ёпилиши аниқ. Адлиячиларнинг нишонида эса кейинги икки ойда яна 90 га якин ноҳукумат, нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари турибди. Уларнинг аввалгиси АҚШнинг SEAF-SME Investment Management сармоялар жалб қилиш компанияси ваколатхонасидир.
Қрим прокуратураси ўзбек аёлини танфурушликда айбламоқда
Қрим автономияси прокуратураси салкам уч ойдан бери Ўзбекистон фуқароси бўлган 30 ёшли аёл устидан олиб борилаётган тергов жараёнларини якунлаб, ишни судга чикарди. Туркия фаҳш бозорига қизларни юбориш ҳамда одам савдоси билан шуғулланганликда айбланаётган бу аёл Украина орқали Туркиядаги айрим доираларни фоҳишалар билан таъминлаб, Украина ЖКнинг 149 хамда 332-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган.
Кузатувчиларнинг фикрича, тирикчиликнинг бу йўлига кирган юртдошимиз умрининг 12 йилини панжара ортида ўтказиши мумкин. У Симферофоль чегара отряди соқчиларига қалбаки хужжатлар орқали расмийлаштирилган "тирик моллар" (фоҳишалар)ни 1000 АҚШ долларига пуллаётганда қўлга тушиб қолибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения