06 October 2010
04:13 -
Туркия президенти паникада, қани энди ҳамма президентлар шундай бўлса
Бугун Туркиянинг Қора денгиз бўйидаги Трабзон вилоятига келган президент Абдуллоҳ Гул маҳаллий расмийлар ва минглаб оддий кишилар томонидан кутиб олинди. Ёмғир ёғаётгани сабабли, Абдуллоҳ Гулнинг қўлида зонтик ҳам бор эди.
Абдуллоҳ Гул тўпланган одамлар билан қўлини кўтариб саломлашаётган пайтда, уни расмга ёки видеога олаётган мухбирлардан бири сирпаниб кетиб йиқилиб тушди. Туркия президенти бир одамнинг йиқилишидан қанчалик ҳаёжонланганини расмда кўриб турибсиз. У паника ичида эди десак ҳам бўлаверади.
Ахир, президент ҳам оддий бир инсон. Унинг бундай ҳаёжонланиши ёки паникага тушиши табиий. Қани энди ҳамма президентлар, хусусан, Ўзбекистон президентида ҳам озгина шунақа одамгарчилик бўлса эди, Андижонда ўзбекларни ўққа тутиш буйруғи беришдан олдин ҳаёжонланарди ёки паникага тушарди. Балки, шунда ўз қарорини ўзгартирарди.