06 October 2010
03:51 -
“Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят Варшавада ЕХҲТ саммитида чиқиш қилди
Польша пойтахтида давом этаётган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти конференциясида чиқиш қилган “Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят Ўзбекистон ҳукуматини милиция фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилиш, дастлабки тергов ва суриштирувлар даврида қийноқлар орқали зўраки иқрорликлар олишга барҳам беришга чақирди. Васила Иноятнинг таъкидлашича, мамлакатда миршабларнинг зўровонлигидан кўз очиб бўлмай қолди. Мисол учун у раҳбарлик қилаётган биргина “Эзгулик” жамияти устидан миршаббоши Матлубовларнинг талаби билан судларда 5 та фуқаролик иши кўрилмоқда.
Васила Иноят эртанги кунги мажлисда қўшни Қирғизистонда ўзбекларга нисбатан ўтказилган геноцид, мамлакат жунабидаги ҳозирги аҳвол юзасидан чиқиш қилишни режалаштирган.
Васила Иноят эртанги кунги мажлисда қўшни Қирғизистонда ўзбекларга нисбатан ўтказилган геноцид, мамлакат жунабидаги ҳозирги аҳвол юзасидан чиқиш қилишни режалаштирган.