02 October 2010
03:03 - Ислом Каримнинг Қирғизистонда халқаро текширув ўтказиш ҳақидаги ташаббусини маъқуллаш кампанияси бошланди
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Тошкент Педиатрия институтида ўтказилган давра суҳбатида институт домлалари, талабалар ва журналистлар билан бир қаторда қуйи палатининг депутатлари ҳам иштирок этишди ва ҳамма билан биргаликда шу йилнинг 11-14 июнида Қирғизистон жанубида бўлиб ўтган воқеалар юзасидан халқаро текширув ўтказиш ҳақидаги Ислом Каримнинг ташаббусини қарорлаштиришга овоз беришди. Ислом Каримнинг БМТ Ассамблеяси мажлисидаги нутқидан сўнг бундай қарорга келган депутатлар ниҳоят илк марта Қирғизистон жанубидаги воқеалар хусусида овоз чиқариб, гапира бошлашди. Шу пайтга қадар бирорта депутат Қирғизистон сўзини тилга олмаганди, дейди мухбиримиз.

Қўғирчоқ депутатлардан кейин гал ҳукуматнинг Акмал Саидов, Сайёра Рашидова каби масхарабозларига келадиганга ўхшайди. Маълум бўлишича, улар Варшавада бошланган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг анжуманларида ҳукумат позициясини ифодаловчи чиқишлар уюштиришмоқчи.

Аммо, шуни алоҳида урғулаш керакки, Ўзбекистон расмийлари мухолифатнинг асосий кучи бўлган “Бирлик” Партиясидан фарқли ўлароқ, Қирғизистондаги воқеларни умумий шаклда тилга олмоқдалар, у ерда ўзбеклар қирғин қилингани ва ҳатто уларга қарши геноцид уюштирилганини гапириш мумкинлигини айтмаяптилар.

Шундай бўлса ҳам, ўзбек расмийларининг “Бирлик”дан ўрнак олиб кўрсатаётган жасоратлари олқишга сазовордир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону