02 October 2010
02:36 -
Украина зарғалдоқчиларига берилган бугунги зарба уларнинг ақлини киритадими, улар “Бирлик”дан ўрганишадими?

Аммо, тезда зарғалдоқчилар коалицияси ички можаролар сабабли куч йўқотишга бошлагани, кейин коалиция битгани ва ниҳоят шу йил бошида Украина президентлигига зарғалдоқчиларнинг ҳамма ғояларига қарши бўлган руспараст Виктор Янукович сайлангани ҳам ҳаммага маълум.
Бугун Виктор Янукович навбатдаги ғалабага эришди. Мамлакатнинг Конституцион Суди, табиий, Януковичнинг ҳеч бир ерда очиқ айтилмаган талаби билан, 2004 йил 8 декабрдаги конституцион реформаларни ноқонуний деб эълон қилди ва Украина яна президент-парламент республикасига айланди, Януковичнинг ваколатлари кучайди.
Секин-аста ҳамма позицияларини йўқотиб, мухолифатда парча-парча бўлиб юрган зарғалдоқчиларнинг ақли энди кирабошлаганга ўхшайди. Мана бунинг биринчи исботи.
Виктор Юшченконинг собиқ яқин сафдоши, собиқ парламент раиси, ҳозир ўзи тузиб олган “Ўзгаришлар Фронти” Партиясининг раиси Арсений Яценюк (расмда) Конституцион Суд бундай қарор чиқаришга ҳаққи йўқлигини гапириш билан бир қаторда, ҳозирги ҳокимиятдагиларни мағлубиятга учратиш ва 2012 йилдаги парламент сайловларида ғалаба қозониш учун зарғалдоқчиларни ягона партияга бирлашишга чақирди. “Ҳозирги ҳокимиятни ўзгартиришнинг ягона йўли шудир” дебди у бугунги матбоут конференциясида.
Ўзбекистонда бундай фикрни “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат бир неча йилдан бери гапириб келмоқда. Украина, Россия, Озобайжон ва Ўзбекистонда турли демократик коалициялар ички низолар билан овора бўлиб, ҳеч нарс қилолмаётганларини гапирган “Бирлик” лидери, мухолифатни бир партияга бирлаштириш йўли билангина бу мамлакатлардаги диктатураларни йиқитиш мумкинлигини урғулайди.
Украинада ҳам бу оддий ҳақиқатни тушунишга бошлашгани олқишга сазовордир.