20 September 2010
06:52 -
Бўйи ўсган Ислом Карим Нью-Йорк йўлида инглизлар тарафидан таҳқирланди
Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг мажлисида иштирок этиш учун кеча эрталаб Тошкентдан учиб кетган президент Ислом Карим Лондонда тўхтаб, ўша ерда баъзи учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистоннинг расмий агентликлари тарафидан тарқатлган хабарлардаги расмдан кўриниб турибдики, Ислом Карим чет элга катта тайёргарлик билан кетган. Масалан, унинг бўйи ўстирилиб, Билл Клинтон ва Барак Обамадан қолишмайдиган қоматли сиёсатчи ҳолига келтирилган. Тўғри, расм олишдан олдин унинг оёғи остига оддийгина бир курси қўйилган бўлиши ҳам мумкин, лекин Ўзбекистон президенти бу қадар майнабозликкача боради деб ўйлагимиз ҳам келмайди, унинг бўйи ўстирилганига ишонамиз.
Шундай бўйга қарамасдан, табиий, Ўзбекистоннинг айби билан эмас, ўзларининг аҳмоқликлари туфайли, инглизлар Лондонда Ислом Каримга яъши эътибор беришмабди. Бир неча йил аввал Бразилияга кетаётиб Испанияда тўхтаган Ислом Каримни мамлакат қироли қабул қилган эди. Шундан завқланиб кетган Ислом Карим қизини ўша мамлаатга элчи қилиб юборганини ҳам биламиз. Инглизлар ҳам шу каби одамгарчилик қилсалар эди, у иккинчи қизини Буюкбританияга элчи қилиб юборган бўларди.
Аммо, расмий хабарларга қарганда, Буюкбритания қироличаси Испония подшоҳи даражасига тушиишни истамабди, Ислом Карим билан «Британия-Ўзбекистон» жамиятининг раиси, Савдо ва саноат бўйича ўзбек-британия Кенгашининг раисдоши Хартли Бут и парламентдаги «Британия-Ўзбекистон» гуруҳининг раҳбари Жон Вейверл учрашибди. Қисқа қилиб айтсак, президентимиз таҳқирланибди. Энди улар иккинчи қизимизни элчи сифатида кўришдан маҳрум бўлдилар.
Аммо, умид қилиш кераки, Нью-Йоркда ҳамма нарса бошқача бўлади. БМТ Бош Ассамблеясининг йиғилиши асосан Ислом Каримни улуғлаш, унинг Андижондаги хунрезлигинги унутиш руҳида ўтади. Шундай бўлса, иккинчи қизни ўша ерга вакил қилиб юборсак ҳам ажаб эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения