16 September 2010
22:54 -
Ойбекка ҳайкал ўрнатилди, Ислом Карим улуғланди
Кеча Тошкентдаги Навоий номли Ўзбекистон миллий боғида ўзбекнинг буюк ёзувчиси Ойбекка ҳайкал очилди. Миллатимизнинг буюкларидан бирига кеч бўлса ҳам ўрнатилган ҳайкалнинг очилиши катта воқеа бўлди.
Ҳайкалнинг очилиш маросимига, расмий хабарларда айтилишича, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шоир ва ёзувчилар, адабиёт ихлосмандлари, талаба-ёшлар, жамоатчилик вакиллари йиғилишган. Маросимини бошқарган шоир Абдулла Орипов, бу ерда катта нутқ сўзлаган Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Х.Султонов, адабиётшунос Шуҳрат Ризаев, академик Азиз Қаюмов, “Шарқ Юлдузи” журнали бош муҳаррири вазифасини бажарувчи Улуғбек Ҳамдамлар асосан “президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини янада юксалтириш, фарзандларимизни миллий қадрият ва анъаналаримиз руҳида, бугунги замон талабларига ҳар жиҳатдан жавоб бера оладиган баркамол инсонлар этиб вояга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш” билан овора бўлиб, Ойбекни унитишган ҳам.
Маросимда Ойбекнинг жияни Муҳаббат Тошмуҳаммедова ҳам сўзга чиқибди ва Ойбек хотирасига кўрсатилаётган бу юксак эҳтиром учун адибнинг оила аъзолари, қариндошлари ва яқинлари номидан президентимиз Ислом Каримовга самимий миннатдорлик изҳор этибди.
Аммо, бу маросимда Ойбекнинг ўғли, “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиларидан ва унинг раисдошларидан бири бўлган Бек Тошмуҳамедов қатнашиб-қатнашмагани хабарларда тилга ҳам олинмайди. Бу ҳам тушунарли. Чунки, бу кишининг Ислом Каримга бўлган муносабати Ойбеккка ҳайкал очиш маросимида гапирганлардан фарқлидир. Унинг номини тилга олиш президентни ҳақорат қилиш билан тенг бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения