09 September 2010
08:05 - Жорж Сорос HRW учун 10 йилга 100 миллион доллар ажратди
7 августдаги хабаримизда АҚШнинг энг обрўли New-York Times газетасининг ўша кунги сонига асосланиб, дунёнинг энг бой филантропларидан бири Жорж Сорос Human Rights Watch ташкилотига 100 млн долларлик ҳомийлик ёрдами бериш ҳақидаги қарорини эълон қилмоқчи эканлигини билдиргандик.

Human Rights Watch сайтидан маълум бўлишича, ўша куни Жорж Сорос бу машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотга 10 йил давомида 100 миллион долларлик ёрдам беришини очиқлаган. Ёрдам пули президенти Сороснинг ўзи бўлган Очиқ Жамият Фондидан берилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону