14 May 2006
03:00 - 21:00 - Ўзбекистон парламенти ҳам ташқи сиёсатдаги гуноҳларга шерик қилинади 9:00 - Украина диаспорасининг газетасида “Бирлик” ҳақида мақола
21:00 - Ўзбекистон парламенти ҳам ташқи сиёсатдаги гуноҳларга шерик қилинади

Ўзбекистон режимининг ташқи сиёсати президент Каримов жиловида экани ҳеч кимга сир эмас. Бир вақтлар Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларининг вазифаси жуда мушкул эканини таъкидлаб, вазир ўз фаолиятини президентнинг қовоқ-димоғига қараб амалга ошириши зарурлигини, уларга раҳми келишини айтган эди.

Орада анча сувлар оқиб ўтди. Аҳвол ўзгаргани йўқ. Лекин энди режим Ўзбекистоннинг президент деб аталмиш бир мансабдорга боғлик беқарор ташқи сиёсатига энди барқарорлик тўнини кийғизиб, бу сиёсатдаги гуноҳларга парламентни ҳам шерик қилмоқчи. Шу мақсадда куни кеча Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида бир давра суҳбати бўлиб ўтди. У Ўзбекистон ташқи сиёсатининг Каримов томонидан “шакллантирилган“ устуворликларига бағишланди. Давра суҳбати ҳам “Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари“ деб номланди.

Йиғилишда кириш сўзи билан унга йўналиш берган Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси М.Тешабоев, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Ахтам Турсунов томонидан мазкур “устуворликлар“мақталди. Уларга кўра, Россия билан тузилган “Иттифоқчилик муносабатлари тўгрисида“ги шартнома Ўзбекистон ташқи сиёсатида қўйилган янги қадам бўлиб, мамлакатнинг миллий хавфсизлиги ва тараққиётини таъминлаш учун “муҳим ахамиятга эга“ экан.

Маълум қилинишича, шу йилидан бошлаб Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси муҳокамасига Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг ҳар чорак якунлари бўйича ҳисоботи ҳам тақдим этилади.

9:00 - Украина диаспорасининг газетасида “Бирлик” ҳақида мақола

Чет элларда яшайдиган Украина диаспорасининг халқаро “Шляхт перемоги” (Ғалаба йўли) газетасиининг шу йил 10 май сонида “Бирлик” Партиясига бағишланган бир варақли мақола чоп этилган. “Ўзбекларнинг озодлигини бўғолмайсан” номли мақоланинг муаллифи Ольга Димитренко “Бирлик”нинг тафсилотли тарихини ёритар экан, уни Украина халқ ҳаракати “Рух” билан биргаликда СССРнинг парчаланиши ва Украина билан Ўзбекистоннинг мустақилликка қовишишида ҳал қилувчи роль ўйнаганини алоҳида урғулайди.

Газета “Бирлик”нинг сўнгги йиллардаги тарихини ёзганида “Бирлик” халқ ҳаракатининг “Бирлик” партиясига айланишини алоҳида тилга олиб, ҳозир Киевда яшаётган “Бирлик”чи ва “Эзгулик”чи Набибулла Норбўтаев ва ва Рафик Ғаниев билан ўтказилган суҳбатга ҳам жой беради. “Бирлик” Партияси раис ўринбосари Исмоил Дадажон бошчилигидаги партия фаоларининг зарғалдоқ инқилоби кунлари инқилобчилар билан бирга бўлганликлари ёзилади, “Бирлик”чиларга Виктор Юшченко имзоси билан махсус тақдирнома берилгани ҳам айтилади.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг ташкилотни яратилиши ва тахминан 10 йилдан кейин қайтадан жонланишидаги роли ҳам фактлар билан ёритилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону