28 August 2010
20:40 -
Ўзбекистон Сенати амнистия ҳақида қарор чиқарди
Бугун Тошкентда иш бошлаган Олий Мажлиснинг Сенати навбатдаги мажлисида Ўзбекистон мустақиллигининг 19 йиллиги муносабати билан амнистия ҳақида қарор қабул қилинди. Маълумки, ҳозир амнистия ҳақида қарорлар қабул қилиш президентнинг эмас, Сенатнинг ваколатлари ичига киради.
Амниястияга содир этган жинояти жамият учун хавфли бўлмаганлар тушади. Биринчи навбатда, аёллар, балоғат ёшига етмаганлар ва ёши 60 дан ошганлар озод этилади.
Табиий, кимнинг жинояти жамият учун хавфли ва кимники хавфли эмаслиги президент ёт деса ётадиган, тур деса турадиган ҳукумат одамлари томонидан белгиланади.
Шу сабабли, ҳозирданоқ тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган, аммо ҳозирги мустақил режимни ўзгартириш керак деб ҳисоблайдиган Мамадали Маҳмуд, Мурод Жўра ва яна бир қатор демократ ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари бу амнистияга ҳам, минг афсуски, тушмайди.