28 August 2010
19:20 -
Ҳаракат” хатқутисидан: “Ҳаётий ҳангома”
Бир нодавлат идорасига янги бошлиқ келди. У жамоа билан танишар экан, ходимларга қарата шундай деди:
— Биз цивилизация даврида яшапмиз, шунинг учун фалончи ака демасдан, менга оддийгина қилиб “Мўмин Қобилович” деб мурожаат қилаверинглар.
Сўнг у асосий мақсадга кўчди:
— Кимда қандай фикр бўлса бемалол айтаверсин. Қани, ким гапиради, жамоатда қандай муаммолар бор?!
— Мумкинми, Мўминжон ака?! – катта ёшли бир аёл қўл кўтарди.
Бошлиқ бизоз асабийлашди:
— Ахир ҳозир мен Сизларга айтдим-ку “ака” деманглар деб! ...
— Кечиринг, Мўмин Қобилович, билмай қолдим, - деди аёл ўзини ўнғайсиз сезиб.
— Хўш, нима демоқчисиз?!
— Мўмин Қобилович, давлат идораларида ойлик иш ҳақи мунтазам равишда ошиб боряпти, бизда эса уч йилдан бери ошмади, агар имкони бўлса бироз бўлса-да оширишни иложи йўқми!
— Давлатнинг пули кўп, ошираверади, — деди бошлиқ овози баландлатиб:
—Бизни нодавлат идорамизда эса ҳар бир сўмнинг ҳисоб-китоби бор. Буни тушунмаган одам бу ерда ишламаслиги керак. Назаримда Сиз пенсия ёшига етган кўринасиз!..
— Ҳа, бир йилдан бери ҳам ишлаб, ҳам пенсиямнинг ярмини олмаяпман, - деди аёл соддалик билан.
— Қандай штатда турасиз?
—Етакчи мутахассис.
— Яхшиси, Сиз пенсиянгизни тўлиқ олаверинг, – деди Мўмин Қобилович ва кадрлар бўлими бошлиғига топшириқ берди: — Янаги ойдан бошлаб бу штатни қисқартиринг.
— Яна кимда қандай фикр бор?- Бошлиқ ходимларга синновчан назар ташлади.
— Мўмин Қобилович, рухсат беринг?!- ўттиз ёшлардаги йигит қўл кўтарди.
— Марҳамат, ким бўлиб ишлайди?
— Хўжалик ишлари мудириман.
— Гапиринг, –Мўмин Қобилович, айбга буюрмайсиз, айтмасам бўлмайди, бутун жамоамиз фойдаланадиган хожатхонага сизнинг киришингиз мутлақо этикага тўғри келмайди, ахир сизнинг хурматингиз бор!..
— Бу билан нима демоқчисиз?..
— Сиз учун аълохида ҳожатхона қурмасак бўлмайди.
Бошлиқ бироз ўйланиб қолди, сўнг хўжалик ишлари мудиридан сўради: — Исмингиз нима?
— Қуллуқхўжа...
— Яхши исм, тоза хўжалар авлодидан бўлсангиз керак, лекин гапингизда жон бор. Ҳар ҳолда бошлиқнинг ҳожатхонасида ходимлар билан дуч келиши одобдан эмас, — деди Мўмин Қобилович, сўнг сўзида давом этди:
— Сизнингча, бунга қанча маблағ кетади?
— Нари борса йигирма-ўттиз миллион сўм.
— Ҳа, ҳозир йигирма миллион сўм пул эмас, бўлмаса бир пудратчи топинг-да ишни бошлаверинг, унгача мен ҳожат зарур бўлса уйга қатнаб тураман.
Шу пайт ўрта ёшлардаги бир аёл ўрнидан турди:
— Мўмин Қобилович, менда ҳам бир таклиф бор!
— Эшитаман.
— Бир неча йилдан бери ходимларимиз байрамларда мукофот олишмаяпти. Энди бундан буён шарофатингиз билан байрамларда ходимларга ойлик иш ҳақининг 50%, ҳеч бўлмаганда 25% миқдорида мукофот берсак...
— Сиз кимсиз? — афтини бужмайтирди бошлиқ.
— Бухгалтерман.
— Бухгалтер бўлатуриб хўжалик ҳисоби нималигини билмайсизми?! — ўшқирди Мўмин Қобилович.
— Ана холос, ҳали мен сизга ўхшаган саводсиз одамлар билан ишлаяпманми!.. Йўқ, менга бозор ислохати нималигини тушунадиган одам керак. Бўлмаса хароб бўламиз.
Хўжалик ишлари мудири ялтоқланиб яна қўл кўтарди. Бироз шаштидан тушган бошлиқунга сўз берди.
—Биласизлар, бизнинг ишимиз оғир, — деди Қуллуқхўжа ходимларга мурожаат қилиб, сўнг бошлиққа юзланиб сўзида давом этди: - Айниқса, сизга жуда оғир Мўмин Қобилович, ҳамманинг ишини назорат қиласиз, куни билан креслода қаққайиб ўтиришнинг ўзи бўладими. Шунинг учун менда бир таклиф бор: туш пайтида бироз мизғиб олишингиз, дўст-биродарларингиз келганда шахмат-шашка ўйнаб мияга дам беришингиз, улар билан овқатланиб гурунг қилиб ўтиришингиз учун сизга дам олиш хонаси жудаям зарур. Кўпи билан 50 миллион сўм бўлса етади. Агар рухсат берсангиз эртагаёқ ишни бошлаб юборамиз. Пудратчини ўзим топаман.
Ҳамма жим. Бошлиқ ходимларга синовчан назар ташлади. Вазиятни кузатиб турган бош бухгалтер Солиев биринчи бўлиб отилиб чиқди:
—Қуллуқхўжанинг таклифини мен қўллаб қуватлайман ва ўзим ҳам мухим бир таклиф киритмоқчиман:
— Келинглар, ҳақиқатнинг юзига тик қарайлик: хаммамиз ҳам эрталаб ишга соат ўндан кейин келиб, тушдан кейин соат тўрт-беш бўлмай жуфтакни ростлаб қоламиз, Мўмин Қобилович бўлса эрталаб тўққиз бўлмай ишга келади-да кеч соат еттигача ўтиради. Мен хурматли бошлиғимизнинг ойлик иш ҳақини икки баравар оширишни таклиф қиламан. Биз нодавлат ташкилот бўлганимиз учун бу ўз қўлимизда. Қарор чиқариб тасдиқлаймиз ҳолос.
—Нима ҳам дердик, ҳар ҳолда Солиев билан Қуллуқхўжада ҳаёт тажрибаси катта. Улар бозор ислохати шароитида ҳар бир сўмни қаерга ва қандай мақсадда сарфлашни яхши билишади.
Бунинг устига инсон тўғрисида ғамхўрлик қилишни ҳам уддасидан чиқишади. Агар сизлар қарши бўлмасангизлар мен розиман, — деди Мўмин Қобилович жилмайиб ва ходимларга рахмат айтган ҳолда мажлис ўтаётган зални тарк этди.
Шундай қилиб, қурилиш таъмирлаш ишлари бошланиб кетди. Иш ҳақини олшириш ва байрамларда мукофот пулини бериш таклифини киритган ходимлар штати қисқариб кетди. Умуман, давлат идораларидаги қулай молиявий имконият ва рағбатлантириш усулларига ҳавас қиладиган ходимлар кетишга мажбур бўлишди. Бу орада бошлиқ ўзидан олдинги рағбар миниб юрган енгил машинада юришни ор деб билиб, жамоанинг пули ҳисобидан 15 миллионга янгисини сотиб олди. Ҳўжалик ишлари мудири бошлиқ ўринбосари лавозимига кўтарилди ва унга ҳам янги енгил машина бириктирилди.
Энди қурилиш таъмирлаши ишлари нихояга етиб, замонавий ҳожатхона билан дам олиш хонаси тайёр бўлганида кутилмаган холат юз берди. Яъни, бу ҳудуд катта қурилиш майдонига айланиб, нодавлат идора бошқа жойга кўчирилди, афсуски, Мўмин Қобилович замонавий ҳожатхонадан фойдалана олмади.
Айтишларича, ҳожат зарур бўлганда у ҳозир ҳам уйга қатнаётган эмиш. Аттанг!..
Иброҳим Норматов,
Ўзбекистонда ҳизмат кўсатган журналист
“Ҳараркат” таҳририятидан: Бу лавҳанинг биринчи жумласидаги “нодавлат” сўзи нима учун “давлат” эмаслигини ўқувчиларнинг ўзи тушунса керак.