27 August 2010
04:37 - Тошкентда 0,7 тонна наркотик модда йўқ қилинди
Бугун Тошкентнинг Сирғали туманида жойлашган заводлардан бирининг печида қарийб ярим тонна наркотик модда куйдирилди. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий оммавий ахборот воситалари тадбирда БМТнинг Марказий Осиёда Наркотиклар ва Жиноятчилик бўйича Бошқармаси ваколатхонасининг ходимлари, дипломатик корпус ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирок этишганини таъкидламоқда.

Бугун 710,7 килограмм наркотик воситалари, жумладан 497 килограмм героин моддаси, 49,2 кило опий, 162 клограмм наша ва 2,5 кило кўкнори йўқ қилинибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону