27 August 2010
04:05 - “Геннадий Красницкий клуби” ташкил қилинди, бунинг футбол ривожига фойдаси борми?
“Интерфутбол” нашрининг хабарига кўра, ўзбек футболининг ёрқин афсонаси Геннадий Красницкий хотирасига бағишлаб, футболчи номидаги бомбардирлар (тўпурарлар ) клуби ташкил қилинибди. Мазкур клубга истеъдодли ёшлар қабул қилиниб, футбол ривожи учун тарбияланади.

Бир пайтлар “Пахтакор”нинг довруғини оламга ёйган футболчи хотираси абадийлаштирилгани яхши, аммо клубнинг Ўзбекистон Футбол Федерациясида қошида ташкил этилгани ёмон. Аксинча, клуб ҳукумат ва унинг гумашталаридан мустақил равишда ташкил этилгани яхши эди. Чунки маъмурий-буйруқбозлик, коррупциядан иборат бўлган бу хил федерациялар футболимизнинг ривожидан кўра инқирозига кўпроқ ҳисса қўшади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону