24 August 2010
06:16 -
Озорбайжонда болаларга исм беришда “светофор” механизми ишлайди
Бу мамлакатда чақалоқларга бериладиган исмларни тартибга солиш учун исмлар 3 га бўлинибди. Яшил рангли рўйхатга кириган исмларга доим йўл очиқ. Бундай исмлар озорбайжонларнинг миллий, маданий ва идеологик қадриятларига тўғри келади. Чақалоқларга бу рўйхатдан исм берилса, уни расмийлаштириш учун ҳеч қандай муаммо йўқ.
“Сариғ” рўйхатга кирган исмлар – исталмаган, тавсия қилинмайдиган исмлардир. Булар – бошқа тилларда чиройлик талаффуз этилмайдиган, кулги уйғотадиган исмлар.
“Қизил” рўйхатдаги исмларни болаларга бериш тақиқланади. Бундай исмлар рўйхатига озорбайжон халқига агрессия уюштирган одамларнинг исмлари ёки озорбайжон тилида ҳақорат каби эшитиладиган бошқа миллатларга хос исмлар киради.
“Светофор” механизми шу йилнинг охиридан ишга тушиши кутилмоқда.