20 August 2010
06:34 -
Озорбайжон мухолифати бирлашишни бошладими?
Аввалги хабарларимздан маълумки, Озорбайжонда ўзини демократик мухолифат деб ҳисоблайдиган ва аниқ сонини ҳеч ким билмайдиган 50-60 партия бор. Уларнинг мутлоқ кўпчилиги партия раисларнинг амбицияси билангина юрган партиялардир. Яна бир неча партия аслида тўла президент Илҳом Алиевни қўллаб-қувватлайдиган, мухолифатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам, мухолифат ичида сув лойқатиб юрадиган партиялардандир. Уларн 2-3 таси ҳатто парламентга ҳам ўз одамини ўтказган.Табиий, бу одам – партия раисининг ўзи бўлиб, партияда унинг раисдан бошқа кўп билан 100-200 аъзо бор.
Демократик мухолифатнинг асосий кучи икки партияда мужасамлашган. Булар – Озорбайжон Халқ Фронти Партияси ва бир вақтлар ундан ажраб чиққан “Мусават” Партиясидир.
Бир оз илгари, аниқроғи, 15 июль куни Озорбайжон Халқ Фронти Партиясига асос солган Озорбайжон Халқ Фронтининг 21 йиллиги муносабати билан ўтказилган мажлисда “Мусават” Партиясининг раҳабари Иса Қамбар бу икки партияни бирлаштириш таклифи билан чиқди. Жуда кеч қилинган бу таклиф ҳам, сал кам ўлим арафасидаги мухолифат учун, катта психологик ғалаба эди.
Икки партиянинг лидерлари, биринчи қадам сифатида, шу йил 7 ноябрга белгиланган парламент сайловларида имкон борича кўпроқ сайлов округларида умумий номзод кўрсатиш масаласида келишдилар. Озорбайжоннинг расмий ахборот агентликларидан бири бўлмиш “Тренд”нинг Озорбайжон Халқ Фронти Партияси раисининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Фуад Гахраманлига асосланиб кеча билдиришича, бу икки партия 125 сайлов окугининг 73 тасида умумий номзод кўрсатишга қарор қилишибди.
Олқишга сазовор қарор. 20 йилча аввал ҳеч бир жиддий сабабга асосланмаган бўлиниш ниҳоят битармикан? Битиши мумкин. Чунки, бу икки партия диктаторлик режимдан ҳам кўпроқ бир-бирлари билан курашиб келган бўлсалар ҳам, уларнинг ҳеч бири иккинчисига хоинлик қилиб, Алиевлар режими билан ҳамкорлик қилмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения