22 August 2010
04:26 -
Тошкент Юридик институти ректори Мирюсуф Рустамбоев инфаркт олди
Тошкент Давлат юридик институти ректори, профессор Мирзаюсуф Рустамбоев инфаркт (юрак хуружи) билан ҳукуматга қарашли 1-стационарга ётқизилган. Ректорнинг юрак хуружига йўлиқиши сабаби сифатида унга нисбатан порахўрлик эпизоди билан жиноят иши қўзғатилгани ва уйи тинтув қилингани айтилмоқда. Институт ўқитувчиларига кўра, ректорнинг аҳволи қониқарли даражада, ҳатто сенаторнинг органлар билан келишув асосида шифохонага етказилгани ҳақида ҳам тахминлар бор.
Ўтган кунги хабарларимизда институтнинг биринчи проректори Даврон Аҳмедовнинг МХХ томонидан ҳибсга олингани ва унга нисбатан порахўрлик билан жиноят иши қўзғатилганини баён қилгандик. Ректор ҳам ана шу эпизодларда айбланмоқда, жиноят ишининг муайян қисми нимадан иборат экани аниқланди ҳам. Ректор ва унинг биринчи ўринбосари етакчилигида икки йил давомида ўқишга киришга талабгорлардан йирик миқдорда пул олиниб, ваъда бажарилмагач, талабгорлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналарига мурожаат қилишган. Олий таълим ва маориф вазирларини ишдан четлатиб, уларни жавобгарликка тортган ҳукумат ўзининг садоқатли ялоқхўри Мирзаюсуф Рустамбоевни ҳам ўйиндан чиқарди шекилли.
Рустамбоев Юридик институтига 2001 йилдан буён ректорлик қилади. Бир неча йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси. Ҳукуматнинг турли сиёсий кампанияларида фаоли қатнашиб келган бу одам юридик фанлари доктори, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳуқуқшунос” унвонига эга. 1979 йилдан бери шу институда (аввал бу институт ТошДУнинг факультети бўлган) турли даражаларда ишлаган, меҳнат фаолияти фақат шу даргоҳ билан боғлиқ, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения