15 August 2010
02:51 -
Зарбдорда бир ойда уч амалдор порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинди
Бундан уч кун аввал Зарбдор тумани халқ таълими бўлими мудири Муродали Эргашев маҳаллий фермерлардан (!) биридан туман мактабларидан бирининг раҳбарлиги эвазига 1000 АҚШ доллари (2 250 000 сўм) миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинган. Кеча жиноят ишлари бўйича Зарбдор тумани суди ажрими билан порахўрлик айби эълон қилинган мудирнинг “подставка” қилингани айтилмоқда.
Бошқа бир томондан эса мудир ҳодисаси бирмунча мантиқий бўлиб, Зарбдорда порахўрлик аллақачон нормал ҳодисага айланиб улгурган. Масалан, бир ой аввал туман ҳокими ўринбосари Нарзулла Ҳасанов порахўрлик билан ҳибсга олинган бўлса, орадан кўп ўтмай ҳокимнинг яна бир муовини Гулчеҳра Тўраева ҳам қўлга тушган эди.