19 August 2010
02:49 -
Қамоқдаги Мурод Жўраев хонадонидан хушхабар: катта ўғил уйланди, кичиги талаба бўлди
Кечикиб олинган хабарда айтилишича, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бери қамоқда сақланаётган Қашқадарё вилояти Муборак шаҳрининг собиқ ҳокими, собиқ Олий Совет депутати Мурод Жўраев хонадонида тўй бўлиб, мухолифатчининг ўғли Аброр оила қурган. Кичиги эса Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирига талабаликка қабул қилинган.
Ислом Каримнинг шахсий қарори билан 1994 йилдан бери зиндонда ушлаб турилган мустақиллик курашчиси ва демократ Мурод Жўраевнинг оиласи ҳам мусибатли йиллар кечирмоқда. Аммо, ҳаётни тўхтатиб бўлмайди, болалар улғаймоқда, улар ўқиши, турмуш қуриши, қолаверса, ҳаётни давом эттириш лозим. Шу сабабли Жўраевлар хонадонидаги бу хушхабарлардан оиланинг яқинлари, ҳамма ўзбек мухолифатчилари хурсанд бўлишаётгани табиийдир.