30 April 2006
03:00 -
16:00 - Уйғуристон эрксевари Ўзбекистон қамоқхонасида
8:00 - Ўғирликнинг бош айбдори – ишсизлик, камбағаллик ва мухолифат

Ўзбекистон ШҲТга аъзо мамлакатларнинг мухолифат вакиллари ва диссидентлари учун хавфли ҳудудга айланди. Бундайлар шу заминга билиб-билмай қадам қўйгани Ўзбекистон режими исковучлари томонидан пайқалса, бас, ўз юртлари ҳукуматларига тутиб берилиши турган гап.
Ҳозир Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Тошкентдаги ҳибсхонасида ётган уйғур, Шарқий Туркистон мустақиллиги курашчиларидан бири Ҳусайн Жалилни қарийб бир ойдан бери шундай такдир кутмоқда. У Тошкентга Ўзбекистон фуқароси бўлган аёли билан ота-оналарини кўргани келиб, Ички ишлар вазирлигининг қайд қилиш бўлимига виза масаласида борганида қамоққа олинган.
Уйғур манбаларининг айтишларича, Ҳ.Жалил Синьцзянда сиёсий қарашлари учун қамокда бўлган. 1999 йилда у қамоқдан бир амаллаб қутулиб, Ўзбекистонга келган, сўнгра Туркияга ўтган. 2002 йили Канадага бориб, яқинда шу мамлакат фуқаролигини олган. Ҳозир чет эллардаги уйғур жамоатчилиги ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар босими остида Канада ҳукумати Х.Жалилни озод қилиш учун катта дипломатик ҳаракатларни бошлаб юборган.

Совет даврида қурилишларга келтирилган материаллар бемалол ўғирлаб сотилаверар эди, лекин қурилиб битган нарсаларнинг қисмлари эмас. Ҳозирги Ўзбекистонда эса ишлаётган кўп миллиардли объектларни талон-торож қилиш ҳеч гап бўлмай қолди. Мана бир типик мисол.
“Ўзбекистон“ телерадиоканалининг “Ахборот“ дастури хабарига кўра, ҳозир Тошкентда 580 минг телефон абонентига хизмат кўрсатувчи ноёб кабель линиялари ўғирлик объектига айланган. Ўғрилар учун кабелларнинг симлари керак: улар симларни воситачилар орқали, одатда, қўшни мамлакатларга сотадилар. Кўчалар остидан, кўп қаватли уйларнинг ертўласи ёки томидан ўтган бу симларнинг ўғирланиши туфайли шу йилнинг ўтган 1-чорагидаёк шаҳар хўжалигига бир неча ўн млн. сўмлик зарар етказилибди.
Гарчи барча кабель тармоқлари қўриқлаш тизимига уланган ва кабель кесилганлигидан милиция вақтида хабардор бўлса-да, лекин ўғриларни тутиш унинг “тошбақа қадами“ билан қийин бўлмоқда. Қўлга тушиб қамаб юборилаётган ўғрилар ўрнини эса янгилари эгалламоқда. Бош айбдор – бир тарафдан, ишсизлик ва камбағаллик бўлса, иккинчи тарафдан – ҳуқуқ-тартибот органлари асосий кучларини мухолифат билан “курашга” ташлаганларидир.