01 August 2010
18:18 - Голланидия қўшинлари бугун Афғонистонни тарк этади, кеча Ҳиллари Клинтон қизини уйлантирди, буёғи нима бўлади?
Жаҳон ахборот воситаларининг билдиришича, Афғонистонда НАТО кўшинлари таркибида сал кам 2 минг кишилик аскари бўлган Голландия, бугун у ерни тарк этади. Урузган вилояти энди АҚШ ва Австралия қўшинлари назорати остига ўтади.

Голландия аскарлари Афғонистонда 4 йил уруш олиб боришди, 24 киши ҳалок бўлди, 140 киши ярадор бўлган. Ўлганлар ичида Голландия армияси Бош штаби бошлиғи Петер Ван Ухаманинг ўғли ҳам бор. У 2008 йили радио билан бошқариладиган минанинг портлатилиши натижасида ҳалок бўлган.

Афғонистонда АҚШнинг 80 минг, НАТОга кирувчи бошқа мамлакатларнинг 30 минг кишилик қўшини бўлса ҳам, Голландия аскарларининг Афғонистонни тарк этишининг ўзи, НАТО қўшинлари ва Афғонистондаги урушнинг келажаги хусусида хавотирликлар уйғотади. Бунинг устига, Голландия бундай қарорга осонликча келмаган. Бу хусусдаги бахслар мамлакат ҳукуматини кризисга олиб кирди, янги ҳукумат ҳали ҳам тузилмади.

Жаҳоннинг супер ҳарбий кучи бўлмиш НАТО қўшинларининг салкам 10 йилдан бери Толибон ва Ал-Қоида жангарилари устидан ғалаба қозонолмаётгани тасодифий эмасга ўхшайди. Гап Толибон ва Ал-Қоида жангариларини Покистон ва Афғонистоннинг жоҳил халқи қўллаб-қувватлаётгани, бу мамлакатларда замонавий қўшинлар киритиш қийин бўлган тоғли ҳудудлар борлигида эмас, гап АҚШ ва НАТО жиддий сиёсий хатолар қилаётганида, бу Альянснинг стратегияси совуқ уруш йилларидан кейин жиддий ислоҳот қилинмаганида, Барак Обама ўзининг “ўзгартир” (қайта қуриш деса ҳам бўлаверадиган) сиёсатини амалага оширмаётгани ёки оширолмаётганидадир.

АҚШ ташқи сиёсатининг меъмори бўлиши керак бўлган Ҳиллари Клинтон кеча сариқ матбуот қаҳрамонлари – фотомоделлар каби тўй қилиб, қизини уйлантиргани, табиий, АҚШ қўшинларининг Афғонистонда ғалабадан узоқлигига алоқаси йўқ. Балки бордир. Албатта бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону