01 August 2010
05:22 -
Озорбайжон мухолифатига Бокуда митинг ўтказишга йўл берилмади

Митинг рухсатсиз эди. Шаҳар ҳокимияти бир йилча аввал махсус қарор чиқариб, митинг ўтказиб бўлмайдиган жайларнинг рўхатини белгилаган. Рўйхат шундай тузилганки, шаҳар марказида митинг ўтказиш учун ҳеч қандай жой йўқ. Мухолифат эса, ҳокимият кўрсатаётган жойларда (бундай жойлар асосан шаҳар чеккасидаги стадионлар ёки ташландиқ майдонлар) митинг ўтказишни истамайди.