30 July 2010
21:16 - Россия президенти қошидаги Инсон Ҳуқуқлари Кенгашини раиси исён қилди, истеъфога кетди
Рус хабар агантликларининг билдиришича, бугун Россия президенти Дмитрий Медведев ўз ҳузурида фаолият олиб борадиган Инсон Ҳуқуқлари Кенгашининг раисаси Элла Памфилованинг истеъфосини қабул қилибди. Дмитрий Медведев Элла Памфиловага шу пайтгача олиб борган фаолияти туфайли миннатдорчилик билдирибди.

Мухбиримизнинг фикрича, Элла Памфилованинг истеъфога кетиши оддий воқеа эмас. Сўнгги йилларда стратегик манфаатларидан келиб чиқиб Путин режимини сўзсиз қўллаб-қувватлаб келаётган Ғарб ва биринчи навбатда АҚШ ҳозир ўз позициясини ўзгартирмоқда. Бу ҳолат Россия мухолифати ва фуқаролик жамияти фаолларини кескинроқ ҳаракатлар қилишга рағбатлантираётгани шубҳасиз. Элла Памфилованинг истеъфоси ҳам режимга қарши кичкина исёндир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону