30 July 2010
20:52 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистонда кириш имтиҳонлари тест усулининг инқирози
Кириш имтиҳонларини тест усулида олиш, агар у ҳалол-ҳаққоний ўтказилса, илгариги ананавий «юзма-юз» усулга нисбатан прогрессив ва, энг муҳими, адолатли усулдир. Бунга мен Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини топшириш, уларда имтиҳон олувчи сифатида бевосита иштирок этиш ва яқиндан кузатиш тажрибаларим асосида амин бўлганман. 1996-2006 йилларда кириш имтиҳонлари ҳақиқатан асосан ҳалол-ҳаққоний ўтказилиб, пухта, ҳалол тайёргарлик кўрган билимли абитуриентлар ўқишга қабул қилинди. Сўнгги 2-3 йилда эса тест саволларига жавоблар - «икс-вариант»лар кўчаларда очиқчасига сотилиши, имтмҳонларнинг ўзи етарли назорат қилинмаслиги (мобил телефондан фойдаланиш, абитуриентни «шатакка олиш», бир абитуриент ўрнига бошқа абитуриентни киритиш ва ҳ.к.) бу имтиҳонларнинг адолат тарозиси сифатидаги ролини мутлақо йўққа чиқарди. Харбий хизматни ўтаганларга имтиёз баллари бериш – «ўлганнинг устига тепган» бўлди.
Кириш имтиҳонларидаги бундай носоғлом ҳолатнинг ҳалол йўл билан ўқишга кириш ниятида бўлган аксарий кўпчилик ёшларнинг ҳафсаласини пир қилаётганини менинг яна бир кузатувим тасдиқлаб турибди.
Мен кўп йиллардан бери (математика фанидан) репетиторлик қиламан. 2007/2008 ўқув йили мавсумида репетитор хизматидан фойдаланишни истовчи абитуриентлар сони кескин камайиб кетди. 2009/2010 ўқув йили мавсумида қириш имтиҳонларига репетитор ёрдамида тайёрланишни истовчилар қарийб йўқ бўлиб қолди. Бунинг сабаби шу даврлардаги кириш имтиҳонларининг ўта адолатсиз, ғирром бўлганлиги туфайли кириш имтиҳонларига репетитор кўмагида тайёрланишни бефойда ишга айлантирди.
Чунки репетиторга борувчилар абитуриент аҳлининг кўпчилигини ташкил этувчи ўртамиёна иқтидорли, мактабда ўқиш ўрнига ойлаб пахтада юрганлиги туфайли билими ҳам нол атрофидаги ўсмир ёшлар бўлиб, улар қанчалик тайёрланишмасин барибир имтиҳонга киритилган учта фаннинг учаласидан ҳам 100% баллни ола олмайди. Мутлақо китоб ўқимасдан керакли «тайёргарлик»ни кўрганлар эса учала фандан ҳам 100% баллни олишади ва, ҳарбий хизматдан имтиёзли баллар олиб келган абитуриентлар билан биргаликда қабул режасидаги ҳамма ўринларни эгаллаб, ўз билимига ишонганларга ўқишга кириш имкониятини (шанс) қолдиришмайди. Кириш имтиҳонлари ҳалол-ҳаққоний бўлса, сўзсиз, унга оз бўлсада тайёргарлик кўрган, ҳақиқий билимли абитуриентларнинг «совринли ўрин»ларни эгаллаш имкониятлари саводсиз нодон абитуриентларникига нисбатан зиёд бўлади.
Бу йилги кириш имтиҳонлари ҳақида одамлар орасида икки хил гап бор. Бир томондан абитуриентлар ва «икс-вариант корчалонлари» ўртасида савдо музокаралари аллақачон бошланиб кетганлиги кўзга ташланса, иккинчи томондан, бу йил ҳукумат кириш имтиҳонларини қаттиқ назорат остига олармиш деган миш-мишлар ҳам қулоққа чалинмоқда.
Хайронман, давлат аҳамиятига эга бўлган, бир йилда бир марта бир кун бўладиган кириш имтиҳонларини, наҳотки, рисоладагидек, ҳалол-покиза қилиб ўтказишнинг иложи бўлмаса? Уни президент шахсан ўзи назорат қилса ҳам бўлади-ку?
Холиқназар Ғаниев,
физика-математика фанлари номзоди, доцент
29.07.2010