29 July 2010
02:36 - Собиқ ҳокимнинг уйини 1,2 миллиард сўм ҳисобига хатлашди
7 июлдаги хабаримизда Денов тумани ҳокими Абдусамат Хожиқуловнинг маҳаллий миршабни дўппослаб, қамалгани ҳақида хабар қилгандик. Унга нисбатан безорилик, бурчини бажараётган давлат хизматчисига қаршилик кўрсатиш ва танага ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш билан айблов эълон қилинганини таъкидлагандик.

Ҳозир маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари собиқ ҳокимга мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва талон-тарожлик жиноятини ҳам юклаб, келтирилган зарарни қоплаш мақсадида унинг мол-мулкини рўйхатга олишга қаратган.

Бугун туман ҳокимлиги қошидаги ер-мулк кадастри мутахассисларидан иборат комиссия собиқ ҳокимнинг бир уйини бир миллиард 200 миллион сўмга (ярим миллион АҚШ доллари) баҳолаб, уни зарарни қоплашга қаратиш ҳақида хулоса берган. Собиқ ҳокимнинг бошқа мулклари ҳам хатланиб, навбати билан давлат ҳисобига ўтказилмоқда экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону