29 July 2010
02:03 - Икки оёқда юролмасликнинг сири очилди, аммо давоси ҳали йўқ
Бу расм ҳазил ёки спорт каби бир машғулотни эмас, инсон фожеасининг яна бир шаклини кўрсатмоқда, холос.

Туркияда чиқадиган “Миллиёт” газетасининг хабарига кўра, шу мамлакатнинг Хатай вилоятида яшайдиган бир оиланинг 4 фарзанди (расмдаги уч қиздан ташқари катта ёшдаги бир ўғил ҳам бор) икки оёқда юришолмайди. Улар, расмда кўрсатилганидек, фақат оёқ ва қўллари билангина юра оладилар. Бундай ҳолат биринчи марта олимлар тарафидан айнан шу оила мисолида ўрганишга бошланган. Кейинчалик, Туркиянинг Ғозиантеп, Чаноққалъа, Адана вилоятларида, Ироқ, Эрон ва Бразилия мамлакатларида ҳам бу каби оилалар борлиги тасдиқланган.

Туркиядаги Билкент Университети профессорлари, Туркия Билимлар Академияси аъзолари Унер Тан ва Taйфун Ўзчелик узоқ йиллар олиб борилган тадқиқиот ва текширишлар натижасида бу касаликка сабаб бўлган генларни аниқлашибди. Аммо, минг афсуски, ҳали касалликнинг давоси топилмаган.

Бу икки олимнинг тадқиқотлари натижалари дунё тарафидан тан олинмоқда, уларнинг мақолалари АҚШдаги машҳур тиббий журналларда ҳам эълон қилинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону