25 July 2010
13:40 -
Мамлакатимиз шифокорлари саратоннинг давосини топганини иддао қилмоқда
Кечаги “Правда Востока” нашрида Республика Онкология маркази шифокор-мутахассислари томонидан саратон (рак)га қарши табиий восита кашф этилгани, бу дори юқори токсинли колхицинни синтезлаш йўли билан олингани таъкидланади. Нашрнинг ёзишича ўсимтага қарши бу восита тиббиётда мисли кўрилмаган ютуқ бўлиб, саратонга чалинган беморларнинг 90 фоиздан ортиғида ижобий натижа бера олади.