25 July 2010
13:16 -
Олий Суднинг навбатдаги пленуми мамлакат ҳуқуқий фалаж ҳолатда эканини исботлади
Кечаги газеталарда пайдо бўлган хабарларда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг навбатдаги пленуми ўтган ва унда 2010 йилнинг ярим йиллик якунлари сарҳисоб қилинган. Маълум бўлишича, биринчи ярим йилликда фуқаролик судлари томонидан 128 000 та даъво аризалари кўриб чиқилиб, уларнинг 95 фоизи қаноатлантирилибди. Фуқароларга етказилган 104 миллиард сўмлик зарарлар қопланиб, 17 минг нафар давлат ҳокимяти органларининг раҳбарларига нисбатан жазо чоралари қўлланилибди.
Олий маҳкама раҳбарлари томонидан фахр ва ғурур билан айтилгн рақамлар аслида ҳар қандай соғлом кишини чуқур ўйга толдиради, дейди мухбиримиз. 128 000 нафар фуқаролик ишлари энг камида 10 варақдан иборат эканини ҳисобга олсак, судьялар ишнинг мағзини чақиш, уни ўрганиш тугул ўқиб ҳам чиқа олмаслиги аниқ. Агар мамлакатда 17 минг нафар раҳбар қонунбузар бўлса, буёғини ўзингиз тасаввур қилинг!