09 April 2006
03:00 -
23:00 - Ғойиб бўлган журналистлар ИИВнинг тергов изоляторида экан
11:00 - Ўз пойтахтида Аъло ҳазратларининг миллиардларни ўпирган дабдабали ташрифлари

Шу кунларда Ўзбекистон телерадиокомпанияси Спорт телеканали бехаловат кунларни бошдан кечирмоқда. 5 апрель куни телеканалнинг икки журналисти (тасвирчиси) ғойиб бўлган ва улар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди. Уларнинг бири, асли келеслик 1972 йилда тугилган Раҳимберди Раҳмонбердиев бўлиб, у шу кунга қадар телеканал оператори лавозимида ишлаб келган. Иккинчи журналистнинг исми-шарифи эса бизга ҳозирча номаълум.
Кеча, 8 апрелда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги терроризмга қарши кураш бошқармаси мулозими Турсунбой Раҳматуллаевнинг маълум қилишича, бу йигитлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 241-модда (жиноят ҳақида хабар бермаслик), 244-модда (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш)сида бўйича акс этган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, бошқарманинг тезкор ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Ва ҳозирда улар вазирлик тасарруфидаги тергов изоляторида сақланмоқдалар.
Норасмий маълумотга кўра, ҳибсга олинганлар сони ҳатто бундан ҳам кўп бўлиб, ортиқча шов-шувларнинг чиқиши эҳтимолидан маълумотлар ошкор этилмаётир. Ҳатто Раҳимберди Раҳмонбердиевнинг ҳибсга олиниши юзасида ҳалигача прокурор санкцияси олинмаган, улар ИИВнинг "мурувват"и билан озод ҳам қилиниши мумкин эмиш.

Ҳар байрам олдидан пойтахтда янги объектларнинг президент Ислом Каримов ижозати билан фойдаланишга топширилиши, телеэкранлар учун шу тадбирларда унинг зукколиги ва одамохунлигини намойиш килиши одат тусига кирган. Лекин ўтган Наврўз байрами арафасида, гарчи Тошкент шаҳрида янги барпо этилган бир неча иншоотлар Каримовга мунтазир бўлса-да, лекин уларни келиб кўрмади. Ички ишлар идораларининг бунақа ташрифлардан зада бўлган ходимлари гапларига кўра, унинг ўша вақтда келишига “террор“чиларнинг эҳтимол тутилган хавфи тўғаноқ бўлган.
Ниҳоят, И.Каримов кечиктирилган ташрифларини 4 апрель куни кечкурун амалга оширди. Президент Хадрадаги кечаси ҳам ишлайдиган янги оилавий шифохонада, унга яқин қурилган тикувчилик корхонасида, Самарқанд дарвоза кўчасининг “Зах“ деган жойида барпо этилган яна бир оилавий шифохона ва тикувчилик фабрикасида, “Самарқанд дарвоза“ маҳалласи гузарида бўлди, ўзига ҳамроҳлик қилаётганлар ва мезбонларга “фойдали маслахатлар“ берди. Шундан сўнг тун қоронгусида Сиргали туманида кенгайтирилган катта ҳалқа йўлнинг қурилиши билан танишди.
Мухбиримиз президентнинг Самарқанд дарвоза кўчасига ташрифи хангомасини бундай хикоя қилади.
Мазкур ташриф катта бир фильм-комедия мавзуи бўла олади. И.Каримовнинг шу кўчадаги янги шифохона ва фабрикага келиши учун тайёргарликлар аллақачонлар - Наврўз байрамидан бир неча ҳафта олдин бошланган эди. Хусусан, президент борадиган Байналминал ва Самарқанд дарвоза кўчаларида катта пардозлаш ва декорация ишлари олиб борилди. Шаҳар ҳокимлиги томонидан кўчалардаги асфальт қопламалар янгиланди, йўл бордюрлари ва дарахтлар оқланди, нураган деворлар сирти рангдор шиферлар билан ёпилди, кўча бетида жойлашган хусусий уйларнинг эшик-деразалари текинга бўяб берилди, томларининг кўзга кўринадиган қисми чиройли ёпмалар билан безатилди, ҳар хил рангдаги байроқлар илинди ва х.к. Ҳукумат гумашталари бундан ўзлари учун канча пул “ишлаб қолганлари“ бизга ноаён.
Хуллас, президент кортежининг у ёқ - бу ёққа бир марта ўтиши учун бажарилган ишлар кўламини тасвирлашга тил ожизлик қилади. Унинг ташриф дабдабаси эса бундан ҳам ошиб тушди. Тушдан бошлаб йўллар бекитилди. Кечга якин кўчалар одамлардан тозаланди (болаларнинг томоша килиш учун ҳовлидан кўча эшиги олдига чиқиши ҳам таъқиқланди). Йўлларнинг икки четини автоматлар ва бошка қуроллар билан жиҳозланган махсус хизмат ва ички ишлар ходимлари, ҳарбийлар эгаллади. Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи президент кортежи ўтадиган йўллар орқали мазкур объектларни текшириб келди. Кортеж ўтиши олдидан махсус машиналар зирқатнов бўлиб қолди. Қуролли сарбозлар қотиб ўтирган “жип“ машиналарининг пайдо бўлиши Аъло хазратларининг даракчиси эди. Ниҳоят, кортеж ҳам ўтди. Яна турнақатор сокчи машиналар...
Мақаллий кексалар, - хоҳ чет эллик бўлсин, хоҳ ўзбекистонлик, - ҳеч бир давлат арбоби ташрифига бунчалик катта тайёргарлик кўрилгани ва бунчалик дабдаба билан амалга оширилганини эслолмайдилар. Ўша кунги ташриф давлат киссасидан бир неча ўн ёки юз миллиардларни ўпиргани ҳам шубхасиздир. Бу - иш топиш бахтига муяссар бўлган фуқаролар маоши 50 доллардан ошмайдиган мамлакатда бўлаётган воқеа!