04 April 2006
03:00 -
19:30 - “Дунё Деморатик Ҳаракати” йиғилишида ўзбeк мухолифатининг вакиллари
18:30 - Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (4 апрель, сешанба маълумоти)
18:00 - Ўткир Султонов ишдан олинди
17:00 - Собиржон Ёкубов озодликка чиқди
- "&

Шу кунларда Истанбул шаҳрида АҚШнинг Миллий Демократик Фонди “Дунё Деморатик Харакати” номли анжуманнинг 4-чи йиғилишини ўтказмоқда. Йиғилишнинг очилиш куни (2 апрелда) бу ерда Туркия Бош вазири Тoйиб Эрдоғон чиқиш қилди. Бугун эса, анжуманнинг навбатдаги мажлисида чиқиш қилган “Бирлик” Партиясининг раис ўринбосари Пўлат Охун Ўзбекистондаги аҳвол, жумладан Андижoндаги ҳукуматнинг қонхўрлиги хусусида тафсилий маълумотлар берди. Эртага “Эзгулик” жaмиятининг раиси Васила Иноят доклад қилади.
Пўлат Охун ва Васила Иноятлар анжумоннинг расмий иштирокчиларидир. Шу кунларда бу ерга улар билан учрашиш учун “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат ва партия фаолларидан, Германияда сиёсий қочқин сифатида яшаётган Анвар Усмон келганлар. Улар хам анжманнинг баъзи йиғилишларида қатнашдилар. Бугун “бирлик”чилар Европа Кенгашидаги Туркия ҳайъатининг раиси, Туркия парламенти аъзоси Мурат Мержaн билан учрашдилар.
Абдураҳим Пўлат бу анжманга алоқаси бўлмаган шаклда Туркиянинг бир қатор сиёсат арбоблари билан хам учрашувлар ўтказмоқда.
Истанбулдаги йиғилишда Ўзбекистандан яна 3 киши қатнашмоқда: Тамара Чикунова (“Оналар ўлим ҳукмига қарши” жaмиятининг раиси), Инера Сафаргалиева (мустақил журналист), Муборак Тошпўлатова (фуқароларнинг хуқуқий билимлари бўйича мутахассис).

Расмий курс (Ўзбекистон Марказий банки бахоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1212,51 сўм; 1 евро = 1461,56 сўм; 1 рубль = 43,77 сўм.
Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки иктисодий алоқалар банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1222 сўм ва харид қилишда 1227 сўм; 1 евро = сотишда 1462 сўм ва харид қилишда 1482 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2100 сўм ва харид қилишда 2130 сўм.
Қорабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1250 сўм ва харид қилишда 1265–1270 сўм.
Изоҳ. Нотўгри иқтисодий сиёсат туфайли, миллий валютамизнинг кадри мислсиз пасайиши окибатида сўмнинг 1/100 улуши - тийиннинг пул муомаласида ўрни қолмади. Тийин эндиликда нумизматларнигина қизиқтириши мумкин.
Шунинг учун, юқорида сўмга нисбатан айрим валюталарнинг расмий курсини берганда, Ўзбекистон Марказий банки қилганидек, “тийин“ сўзидан воз кечиб, ўнли касрдан фойдаландик.
18:00 - Ўткир Султонов ишдан олинди
Кеча, 3 апрелда Ўзбекистон Президенти Фармонига кўра, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ўткир Султонов лавозимидан бўшатилди. Расмий хабарда айтилишича, ҳукуматнинг машинасозлик, қора ва рангли металлургия, нефт ва газ, геология, электроэнергетика, кимёвий маҳсулотлар саноати, стандартлаштириш ва метрология, давлат ва сафарбарлик заҳиралари каби соҳасига раҳбарлик қилган бу шахс бошқа лавозимга ўтказилган. Унинг ўрнига Эргаш Шоисматов
тайинланган.
Одатда, дейди мухбиримиз, Президентнинг истеъфо ҳақидаги аксарият Фармонларида шахсни лавозимидан четлатишнинг сабаби этиб, унинг бошқа ишга ўтказилгани айтилади. Аммо Президент девонидан олинган норасимий маълумотга кўра, Ўткир Султоновга иш берилгани йўқ. Аксинча унинг укаси, Қашқадарёдаги йирик "Откудуккимёкомплекс" директори Алишер Султоновнинг ишлари ҳам текширишда экан.
17:00 - Собиржон Ёкубов озодликка чиқди
Бугун, 4 апрелда "Хуррият" газетасининг собиқ мухбири, журналист Собиржон Ёқубов озодликка чиқарилди. У ўтган йилнинг 9 апрелида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Жиноят Кодексининг 159-модда (конституцион режимга тажовуз), 244-модда (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошка таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик килиш, уларда иштирок этиш) 241-моддалари (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) да акс этган жиноятларни содир этганликда гумон килиниб, ҳибсга олинганди. Собиржон бир йил мобайнида Тошкент шаҳар ИИББ тергов изолятори, МХХ ертўласи ҳамда Тоштурмада сақланди. Унинг тергов муддатлари узайтирилиб, маҳаллий ва халқаро микёсда кўтарилган шов-шувларнинг босилиши кутилди.
Маълум бўлишича, кеча жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар Миробод тумани суди томонидан ўтказилган суд мажлисида Собиржон ва унинг шериги, Ўзбекистон Миллий универститети магистиранти Отабек Назаровларга нисбатан Жиноят Кодексининг 241-моддаси бўйича ҳукм чикарилиб, гумондорлар амнистия актига суд залидан очиққа чиқарилган. Дастлабки теров илгари сурган жиноятлар тасдигини топмаган.
Аммо на маҳкумлар, на уларнинг адвокатлари Ш. Мухамедова, А.Соиповлар тафсилотлар борасида изоҳ беришни истамаяптилар. Афтидан уларга бу тафилортларни очиўлаш қимматга тушишини уктиришган. Вахоланки, аслида йўк айбловлар билан журналист бир йил қамоқда ўтирди.
"Ҳуқуқ ва бурч" журнали чиқа бошлади
Бугун, 4 апрелда Ўзбекистон Олий суди, Олий Хўжалик суди ҳамда Бош прокуратура муассислигида чоп этиладиган "Ҳуқуқ ва бурч" журналининг нишона сони чиқди.
Журналнинг Бош муҳаррири Шодиқул Ҳамроев бўлиб, унинг таҳрири хайъатидан Ўзбекистоннинг юқори мартабали мулозимлари ўрин олган. Журналнинг даврийлиги ойига бир марта бўлиб, унинг тақдимот маросими кейинги ҳафтанинг сешанбасида Миллий матбуот марказида ўтказилиши мўлжалланяпти.
Абдулла Орипов "террорчи"лар ҳақида хабар берди
31 март куни оқшомда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси биносини Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг махсус отряди ўраб олди. Маълум бўлишича, уюшма раиси, Халқ шоири Абдулла Орипов шахсан вазир Баҳодир Матлубовга уюшма биносида террорчи кимсаларнинг борлиги ҳақида кўнгироқ қилган. Аммо вазирликнинг махсус отряди ўша куни бинога келганларида "Ёшлик" журнали рассоми Акбарали Мамсолиевдан бошқа кимсани учратишмади ва қайтиб кетишди. Аслида эса уюшма маъул ходими Амирқул Тўраевнинг мухбиримизга билдиришича, ўша оқшомда Абдулла Орипов ҳар доимгидек ўта маст аҳволда бўлган. Бундай ҳолатдан юрак олдирган уюшма ходимлари жуфтакни ростлаб қолгач, раиснинг нишонига уюшма биносида офиси жойлашган Тошкент шаҳар Каратэ федерацияси раҳбарлари дуч келишган. Абдулла Орипов маст ҳолатда уларни огизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат килгач, спортчилар хам шунга яраша жавоб қайтарган. Чунонам газабланган халқ шоири ҳукумат аъзоларининг телефонлари ёзилган дафтарчадан
Матлубовга уларнинг террорчи эканлигини айтиб, қўнгироқ қилган. Шоирнинг хушёрлиги вазирни тўлқинлантириб, махсус отряд юборишгача олиб борган.
Абдулла Ориповнинг, дейди уюшма ходимлари, маст ҳолатда ходимларни ҳақорат килиши, уларни "Террорчисан, йўк қилиб юбораман!" деганларини жиддий қабул қилмасдик. Аксинча, элнинг эрка шоирининг жисмоний имкониятлари ўзига яраша бўлгани учун кечириб кетаверардик. Аммо бу галги вокеа ҳаммамизни хавотирга солиб қўйди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения