02 April 2006
03:00 -
22:00 - Навбат Human Rightқ Watchга келди шекилли
- “Террор“ курашчилари Тошкентда мажлис ўтказишди
22:00 - Навбат Human Rights Watch-га келди шекилли
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг юқори мулозимли ходими “Хюман
Райтс Уотч" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Ўзбекистондаги фаолияти
бўйича текширув ўтказилиши ҳамда бу борада судга ташкилотнинг Тошкентдаги
ваколатхонаси фаолиятини қайта кўриш юзасидан даъво аризаси киритиш
режалаштираётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Номини очиқламсаликни илтимос
қилган вазирлик ходими мазкур ташкилотни ҳам бошқа хорижий нодавлат
ташкилотларининг қисмати кутаётганини яширмади.
“Террор“ курашчилари Тошкентда мажлис ўтказишди
Тошкентда, Шанхай Хамкорлик ташкилоти (ШХТ) нинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ижроия қўмитаси биносида тузилма Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлди. Унга Козогистон, Хитой, Киргизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот ва махсус хизмат идоралари вакиллари тўпландилар.
Мажлис якунлари бўйича ўтказилган матбуот конференциясида “2007–2009 йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга карши кураш борасидаги ҳамкорлик бўйича ШХТга аъзо давлатларнинг ҳамкорлик дастури“ лойиҳаси маъқулланганлиги, айрим қарорлар қабул қилинганлиги билдирилди.
Маълум бўлишича, яқинда, март ойининг 2–5 март кунлари Ўзбекистон ҳудудида ШХТга аъзо давлатларнинг “Шарқ-антитеррор-2006“ деган қўшма машқлари ўтказилган экан. Кечаги мажлисда ушбу машқ якунлари муҳокама қилинган ва кейинги машқни шу йилнинг 2-ярмида ХХР ҳудудида ўтказишга келишилган. Бунинг учун, кузатувчилар фикрича, ўз мустақиллигига интилаётган Шарқий Туркистон - Синьцзян-Уйгур райони танланса керак.
Матбуот конференциясида МАТТ бугунга келиб “ўзининг юқори босқичи“га эришиб, ШХТнинг энг фаол ташкилоти бўлиб қолганлиги, унда муаммолар ечимининг мақбул механизми шаклланганлиги каби мақтовли гаплар бўлди. МАТТ Кенгаши раиси Мэн Хунвай ШХТга аъзо давлатларнинг хуқуқ-тартибот ва махсус хизмат идоралари амалий ҳамкорлигини ҳам мақтади.
Хар ҳолда мақташга асослар бор. Масалан, Россиядаги мана шу идоралар ходимлари ўзбекистонлик ҳамкасблари буюртмасини бажонидил бажаришмоқда: улар Ўзбекистондан бориб, Россияда бир бурда нонини зўрга топиб еб юрган ҳеч бир гуноҳсиз “қора кўз“ларни “террор“чи дея Ўзбекистон ҳукуматига тутиб беришни қойил қилишмоқда.