14 July 2010
03:25 -
“Бирлик”чи Мусажон Бобожоннинг китоби босмадан чиқди
“Бирлик”нинг Андижон вилояти Марҳамат тумани бўлими етакчиси Мусажон Бобожоннинг “Жаҳон тиллари ҳақида” номли рисоласи босмадан чиқди. Тошкентдаги “Муҳаррир” нашриётида 5000 нусхада чоп қилинган рангли-безакли китобда жаҳон тиллари ҳақида маълумотлар берилган. Тилнинг ўзига хос хусусиятлари, этимологияси ва изоҳлари ҳақида маълумотлар келтирилади.
Эслатиб ўтамиз, “Бирлик” фаоли 1993-94 йилларда Мисрнинг Қоҳира университетида таҳсил олган. Араб, турк, инглиз, форс ва рус филологияси билан шуғулланади. У Марҳаматдаги ўрта мактаблардан бирида мураббийлик қилади.
Мусажон Бобожон Андижондаги 2005 йил май воқеаларида ҳукуматнинг хунрезлигини қораловчи “Бирлик” Партиясининг баёнотини тарқатгани сабабли ҳибсга олинган, 7 ойдан кейин 5 йилга шартли қамалиб, озод қилинганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения