14 July 2010
02:38 -
Франция парламентининг қуйи палатаси паранжи кийишни тақиқлади, Исломда ислоҳотлар лозим

Францияда 5 миллион мусулмон яшайди, улардан 2 минг аёлгина паранжи тақади. Бу қонунни бузганлар 150 евро ($189) жарима тўлашлари керак. Аёлларни паранжи кийишга зўрлаганлар бир йилга озодликдан маҳрум қилинади ёки 30 минг евро жарима тўлайди.
Франциянинг Адолат вазири Мишел Аллиот-Мари бундай қонуннинг қабул қилиниши – эркинлик, бирдамлик ва дунёвийлик ғояларининг ғалабасидир, деб баёнот берди.
Кўриниб турибдики, секин-аста дунёнинг ҳамма мамлакатлари шу каби қонунлар қабул қиладилар ва дунёда паранжи каби кийимларнинг умри битади, дейди мухбиримиз. Мусулмон дунёси буни ўз вақтида ўзи тушуниб етиб, Исломда ислоҳотлар қилиши, паранжи ва ҳатто ҳижоб каби кийимлар Исломнинг талаби эмаслигини тан олиши мақсадга мувофиқ бўларди.