06 July 2010
03:23 - Ярим йилда дунёда 59 журналист ўлдирилди
Журналистларнинг Press Emblem Campaign номли Интернет агентлигида билдирилишича, шу йилнинг биринчи ярмида дунёнинг 25 мамлакатида 59 журналист ўлдирилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоиз кўпдир.

Мексикада 9, Гондурасда 8, Покистонда 6, Нигерия ва Филиппинда 4 нафардан журналист ўлдирилган, Россияда 3 журналист.

Журналистлар ўлдирилган мамлакатлар рўйхатида яна қуйидагилар бор – Колумбия, Ироқ, Непал, Таиланд, Венесуэла, Афғонистон, Ангола, Бангладеш, Бразилия, Болгария, Камерун, Кипр, Эквадор, Исроил, Конго Демократик Республикаси, Рванда, Туркия, Сомалия, Йеман.

Худога шукр, ўлдирилганлар ичида ўзбек журналистлари йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону