06 July 2010
02:49 - “Ҳаракат” почтасидан: Ўзбек миллатига хоинлигини яшириш ниятидаги Ислом Карим миллатни масахарабоз, балки, қорамоллар тўдаси қилиб кўрсатмоқчи
Қирғизистоннинг жанубидаги ўзбеклар қирғиз миллатига мансуб экстремистлар, ҳатто фашистлар деса бўладиганлар томонидан қатлиом қилинган кунларда уларга қўл чўзмаган Ўзбекистон президенти ўзбекларга нисбатан ҳиёнат қилганини ўзи ҳам яхши тушунади. Чунки, мустамлакачиларнинг истаги бўйича ўтказилган ва Совет замонида қоғоздагина бўлган чегараларнинг нариги тарафида тарих тақозоси билан қолган миллатдошларининг фожеасига кўз юмишнинг бошқача баҳоси йўқ. Вақти келиб, ўзбек халқи Ислом Каримга айнан шу баҳони бериши шубҳасиз.

Бу айбни бекитишга уринган Ўзбекистон ҳокимияти ўзбекни масхарабаз қилиб кўрсатишга уринаётганини ҳам тушуниш мумкин. Шу йўналишдаги қадамлардан бири – бугун президент Ислом Каримнинг “Қирғизистон Республикаси жанубида содир бўлган воқеалар оқибатида жабр чекканларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда алоҳида хизмат қилган Андижон вилояти фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” номли Фармони билан сони 50 дан озгина ортиқ Ўзбекистон фуқаросига турли даражадаги орден ва медаллар берилишидир.

Руслар кайф остида чизиб берган чегара орқасида қолган ўзбек қирғин қилинганда ёрдам қўли чўзилмас экан, жон аччиғида Ўзбекистонга қочиб ўтганларга ўз хизмат вазифаси бўйича, ҳар бир ишлаган соати учун мояна олиб хизмат кўрсатган одамларни мукофотлаш - ўзбекни ҳақоратлаш, уни дунёга масхарабоз миллат қилиб кўрсатишдир. Бу орден-медаль олганларнинг кўрсатган жасорати – ўша кунлари камроқ ухлаганигина бўлиши мумкин. Қаранг, миллат бир неча километр нарида қирғин қилинар экан, шу миллатнинг 50 фарзанди катта мардлик кўрсатиб, камроқ ухлабди ва энди қаҳрамон бўлмоқда. Балки, 20 миллион ўзбек - миллатдошлари қирғин қилинаётган пайтда қорамолдек ухлаб ётар экан, бу орден-медаль олганлари хизмат вазифасини бажара туриб камроқ ухлагани жасоратдир? Дарвоқе, шу ҳам жасоратми ўзи?

Мукофотланганларнинг ичида 10 тача Миллий Хавфсизлик Хизматининг ходими ҳам бор. Табиий, улар Қирғизистонда ўлим қучоғидан амаллаб қочиб чиққан ўзбек аёллари ва болалари ичида Ўзбекистон президентининг жонига қасд қиладиганлар бор-йўқлигини текшириш билан овора бўлишган бўлса керак. Бунинг учун ойлик ҳам олишган, мана энди орден-медаллик ҳам бўлишади, бу азамат қорамоллар.

Қизиқ, қирғин қилиниш нималигини жуда яхши билган андижонликлар ичида бундай мукофотдан воз кечадига биронта мард ўзбек чиқармикан? Ўзбек ўзини қорамоллар подаси эмаслигини кўрсатишга, диктатура болтаси остида бўлса ҳам, журъат қилармикан? Ёки Андижон ўзбеклари ўзлари 5 йил аввал қирғин қилинганларини ҳам унутиб, олинган орден-медалар учун режимбоши, балки, қорамолбошига ҳамди-санолар ўқиш билан машғул бўлишадими?

Миллатмизми ёки қорамоллар подаси, деган саволга жавоб - аввалги саволларнинг жавобидан келиб чиқади.

Ҳаммага ҳурмат билан,
подадагилардан бири

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону