05 July 2010
12:00 - Нурсултон Назарбой Иордания пошоҳи ва Қирғизистон, Белорусия президентлари билан учрашди, олдинда Туркия президенти билан учрашув бор
Кеча кучқурун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой бирин-кетин, орада икки соатлик фарқлар билан Иордания подшоҳи Абдалла ибн Ҳусайин, Қирғизистоннинг ўтиш даври президенти Роза Отунбаева ва Белорусия президенти Александр Лукашенкони қабул қилди. Қозоқ агентликларининг хабарларидан маълум бўлишича, Лукашенко ва Отунбаева Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятининг (ЕИҲ) навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Остонага келишган.

Бу орада мамлакат пойтахти Останага кўчирилишининг 12 йиллигини ҳам тантанали, ҳатто дадабали нишонлаш мўлжалланган. Абдалла ибн Ҳусайин шу муносабат билан Қозоғистонга меҳмон бўлиб келган. Бу тантаналарда иштирок этиш учун Туркия президенти Абдуллоҳ Гул ҳам кеча кечқурун Остонага келди.

Учрашувлар ҳақидаги расмий хабарларда умумий гаплардан бошқа ҳеч нарса йўқ.

Фақат, Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятининг саммити қандай ўтиши ҳақида саволлар туғилиши мумкин. Чунки, Александр Лукашенко Қирғизистоннинг қонуний президенти Қурмонбек Боқиевга расман бошпана берган одам. Бунинг устига, у кўп марта Қирғизистондаги Вақтли ҳукуматни қонуний эмаслигини урғулаган. Энди у Қирғизистонда қонунсиз Вақтли ҳукумат ўтказган референдум ва унинг натижаларини тан оладими? Роза Отунбаевани қонуний давлат раҳбари деб ҳисоблайдими? Шундай деб ҳисобласа, Боқиевни Қирғизистонга ушлаб берадими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону