05 July 2010
02:48 - Рус ахборот агентликлари АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтоннинг Бокудан Ереванга келгани ҳақида хабар бердилар
Бу ерда матбуот конференцияси ўтказган АҚШ Давлат Котиби Россия билан алоқаларни янада яхшилаш ҳақида гапирса ҳам, “жосуслар жанжали” бу алоқаларни бузиш йўлидаги биринчи қадам эканлиги аниқлашиб бормоқда. Кечагина Краковда Россиянинг анитдемократик ички сиёсатини биринчи марта оғир сўзлар билан қоралаган Клинтон, бугун Ереванда бундан ҳам олдинга кетди. Унинг айниқса Россиянинг Кавказдаги сиёсати Путиннинг жиғибийронини чиқариши шубҳасиз.

“Биз рус қўшинларининг Абхазия ва Жанубий Осетида бўлишига қаршимиз. Гуржистон ўз манфаатларини ҳимоя қилишни давом этади, биз буни олқишлаймиз. Россия ва АҚШ Тоғли Қорабоғ масаласида ЕХҲТнинг Минск гуруҳи доирасида ҳамкорлик қилишмоқда. Аммо, Гуржистон масаласида биз Россия қилаётган игларга рози эмасмиз”, дейди Ҳиллари Клинтон. Бу гаплар Михаил Саакашвили учун малҳам бўлишдан ташқари, Путин учун шапалоқ ейишдан ҳам ҳам баттар зарба бўлади.

Хуллас, АҚШ Россия билан фақат жосуслар масаласида эмас, кенгроқ доирада жанжал бошлагани аниқ. Бу – МДҲ давлатларидаги ҳали заиф демократияларнинг фойдасига бўлиши аниқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону