28 June 2010
04:15 - Роза Отунбаева масхарабозликда Ислом Каримдан ҳам ошди, мамлакат жанубида комендантлик соатини тиклади
Референдум битар-битмас баёнот берган Вақтли ҳукумат раиси Роза Отунбаевага кўра, Қирғизистонда ҳокимият легитимлашган эмиш. Ваҳоланки, ҳали референдумнинг расмий натижалари маълум эмас. Агар кўпчилик янги Конституцияни тасдиқлаш ва Роза Отунбаевани президентлик курсисига ўтқазиш учун овоз берган бўлса, у ҳақли, Қирғизистон масхарабозлик натижасида бўлса ҳам, ҳуқуқий майдонга қайтгандек бўлади. Аммо, ҳали натижалар эълон қилинмади.

Шундай экан, янги Қирғизбоши нима демоқда? Бу ниманинг далолати?

АКШда нашр этиладиган машҳур «Ньюсвик» (Newsweek) журнали 1992 йили “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг қуйидаги сўзларини эълон қилганди: «Ўзбекистон Марказий Осиёда калит ўлка. Бу ерда демократия бўлса, Марказий Осиёда ҳам бўлади, бизда диктатура кучайса, Марказий Осиёда ҳам шундай бўлади. Бизда ислом динининг роли ошса, Марказий Осиёда ҳам ошади. Ҳозир бу калит, яъни Марказий Осийнинг калити бир одамнинг, яъни, Каримовнинг қўлида».

Энди кўриб туримизки, Абдураҳим Пўлатнинг башароти ҳали ҳам ҳақли. Қирғизистонда Асқар Ақаев ва Қурмонбек Боқиев замонида демократия элемантлари бор эди ва Ўзбекистоннинг таъсирида улар борган сари камайиб борарди. Мана ниҳоят Қирғизистонга ҳам тўла диктатура етиб келди.

Роза Отунбаеванинг ҳали референдум натижалари эълон қилинмасданоқ ўз ғалабаси ҳақида гапириши - бу мамлакатда ҳам диктатура ўрнатилганининг исботловчи аломатлардан биридир.

Демак, ўзбек демократларининг елкасидаги маъсулият яна ҳам ортадаи. Чунки, Марказий Осиёда демократик жараёнларни тезлаштириш учун авваламбор Ўзбекистонни ўзгартириш керак. Бу эса, ўзбек демократларининг вазифаси.

Ҳа айтгандек, Роза Отунбаева Қирғизистоннинг жанубий вилоятларида комендантлик соати қайта тикланганини ҳам эълон қилиб, масхарабозликда Ислом Каримдан ҳам ошди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону