23 June 2010
04:36 - ЕХҲТ Қирғизистондаги референдумга кузатувчи юборишга қўрқади, аммо референдумни тўхтатишга чақирмайди
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг сайловларни мониторинг қилиш билан шуғулланадиган Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси Қирғизистонда 26 июнда бўладиган референдумни кузатиш учун юбормоқчи бўлган 300 кишини хавфсизлик таъминланмагани баҳонаси билан бу мамлакатга юборишдан воз кечибди. Референдумга тайёрланиш босқичини ҳам кузатиш ниятида аввалроқ Қирғизистонга келган 26 киши ишларини давом эттираверишади.

Кузатувчилар юборишдан воз кечиб, Қирғизистонда хатарли вазият мавжуд эканлигини феълан тан олган ЕХҲТ, айни замонда, референдумни тўхтатишга чақирмаётгани икки юзламачиликдир. Бундай шароитда ўтказилган референдум халқнинг иродасини аниқлашга хизмат қилмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону