23 June 2010
03:46 - Сурхондарёда ҳарорат 57 даражагача кўтарилди
Бугун Термизда иссиқдан димиққан шаҳарликларнинг термометри Цельсий шкаласи бўйича 57 даражани кўрсатибди. Бироқ гидрометерологлар ҳаво ҳарорати 45 даражадан ошмаганини таъкидлашмоқда.

Барча соҳада ҳукумат расмийлари сохта ҳисоботлар тарқатишини ҳамма билади, шу сабабли, давлатнинг гидрометерологлари бераётган маълумотларга ҳеч ким ишонмаяпти.

Саратон кундан кунга забтига олаётган бу ўлкада юрак хасталиги, нафас йўллари дарди билан оғриганлар кўпроқ қийналишмоқда. Ўтган йили ҳатто ўлим ҳолатлари ҳам учраганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону