21 June 2010
04:56 -
Ўзбекларнинг кўпчилиги Қирғизистонда тартибни Ўзбекистон ўрнатиши керак деб ҳисоблайди ва "Бирлик" Партиясининг позициясини қўллаб-қувватлайди
Кеча Тошкент вақти билан соат 15:03 даги хабаримизда тожикларнинг Азия-Плюс агентлиги сайти (www.asiaplus.tj) “Қирғизистонда ким тартиб ўрнатиши керак?” деган савол билан сўровнома ўтказаётганини билдириб, ҳамма ўқувчиларимизни ўша сайтга киришга ва ўша сўровномада иштирок этишга чақиргандик.
Бундай мурожаат қилишимизнинг сабаби - Қирғизистон қўшнимиз, бунинг устига унинг аҳолисини катта қисми ўзбеклар бўлгани ва дунё ўзбекларининг “Қирғизистонда ким тартиб ўрнатиши керак?” деган саволга бефарқ бўлолмаслигидир.
Ўзбекистондаги шароитдан келиб чиқиб, Ўзбекистон ичидаги ўзбекларнинг бу масалага ва сарлавҳада қўйилган саволга муносабатини ўрганиш мумкин эмас. Юрт ташақарисидаги ўзбекларнинг бундай саволга муносабатини холисона ўрганадиган ташкилотлар ҳали йўқ.
Шундай ҳолатда ҳам, бу саволга объектив жавобни бошқа воситалар ёрдамида қидириш мумкин. Биз айнан шу фикрдан келиб чиқиб, тожикларнинг Азия-Плюс сайтидаги “Қирғизистонда ким тартиб ўрнатиши керак?” деган сўровномадан фойдаланишга қарор қилдик ва ҳамма ўқувчиларимизни ўша рус тилидаги сўровномада иштирок этишга чақирадик.
Хабаримиз эълон қилинган дақиқаларда сўровномадаги саволларга берилган жавоблар тақсимоти қуйидагича эди:
Кто должен навести порядок в Кыргызстане?
- Временное правительство Кыргызстана - 34.1%
- Миротворцы под эгидой ОДКБ - 25.5%
- Российские войска - 13.2%
- Никто не должен, сами успокоятся - 11.1%
- ООН- 8.6%
- Узбекистан - 3.9%
- НАТО - 3.5%
Бир кун ўтгандан кейин жавоблар тақсимоти қуйидагича бўлди:
- Узбекистан - 40.4%
- Временное правительство Кыргызстана - 20.4%
- Миротворцы под эгидой ОДКБ - 14.9%
- Российские войска - 8.1%
- Никто не должен, сами успокоятся - 7.4%
- ООН- 6.4%
- НАТО - 2.5%
Кўриниб турибдики, жавоблар тақсимоти бутунлай ўзгарди. Сўровномада қатнашганларнинг нисбий кўпчилиги, яъни 34.1% фоизи Қирғизистонда тартибни Ўзбекистон ўрнатиши керак деб ҳисобламоқда. Аммо кечага қадар Тожикистон ташқарисида ҳеч ким билмайдиган сайтнинг сўровномасида қатнашганлар асосан тожикистонликлар эди. Ҳозир уларга бизнинг сайтимиз ўқувчилари ҳам қўшилди. Охирги куни айнан ўзбеклар бу сўровномага қатнашгани шубҳасиз.
Кечаги рақамлар билан солиштирсак маълум бўладики, ўзбекларнинг сал кам 100 фоизи Қирғизистонда тартибни Ўзбекистон ўрнатиши керак деб ҳисоблайди. Демак, ўзбекларнинг мутлақо кўпчлиги Қирғизистонда тартиб ўрнатиш учун у ерга Ўзбекистон армияси тинчликни сақловчи куч сифатида кириши краклиги ҳақидаги “Бирлик” Партиясининг позициясини қўллаб-қувватлайди.