21 June 2010
01:13 -
Улуғбек Бакир: Сиёсий сўқирликдан қачон қутуламиз?!
Партиямиз раиси Абдураҳим Пўлат билан куни кеча бўлган суҳбатимизнинг баъзи нуқталарини ҳамма билан ўртоқлашгим келди. Зеро, бу суҳбат бугунги кундаги долзарб мавзуларга оиддир.
Маълумки, “Бирлик” Партияси Қирғизистондаги апрель воқеаларидан сўнг бу воқеалар натижасида ҳокимятга келиб қолган Вақтли ҳукумат ноқонуний эканлиги ва бунинг олди олинмаса, қисқа муддатда Қирғизистонда фуқаролар уруши бошланиши мумкинлиги ҳақида биринчи бўлиб огоҳлантирувчи баёнотлар билан чиққан. Воқеалар ўзбекларни фожеага етаклаши “Ҳаракат” сайтида очиқча ёзилган. “Бирлик”нинг бу огоҳлантиришларидан тегишли ҳулоса чиқармаганлар Ўш ва Жалолободдаги фожеаларни, афсуски, бошидан ўтказмоқдалар.
“Бирлик” Партиясининг, хусусан, партиямиз раиси Абдураҳим Пўлатнинг узоқни кўра билувчи сиёсий прогнозлари ҳар галгидек, бу сафар ҳам ўз тасдиғини топди.
Шу ўринда бизларни нотўғри тушунаётган баъзи бир миллатдошларимизга алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, бизлар “Абдураҳим Пўлатнинг башоратлари тўғри чиқди, ана Қирғизистонда уруш бўлди, Ураааа!!!” деб, ноғора чалиб, хурсанд бўлаётганимиз йўқ. Аксинча, ўзбекларимиз, Вақтли ҳукуматнинг нотўғри, бир ёқлама сиёсатнинг қурбони бўлиб, ёппасига қатлиом бўлганлигидан, улар “Бирлик”нинг огоҳлантиришларига эътибор бермаганларидан изтиробдамиз. Бу воқеаларни қоралаб, бу борада “Бирлик”нинг позициясини кунда партиямизга оид юзлaган сайтларда айтиб келябмиз. Бу борада сайтимизда етарлича маълумотлар мавжуд.
Демак, суҳбатга қайтаман. Мен суҳбат орасида Абдураҳим Пўлатга шундай савол бердим:
- Менга баъзи мухолифатчилар - агарда Ўзбекистон ўз армиясини Қирғизистонга олиб кирганида, икки томонлама жиддий тўқнашув содир бўлиб, бу фожеалар катта урушга айланиб кетишидан қўрқишларини гапиришди. Гарчи шундай экан, Қирғизистон армиясини Россия ҳукумати қўллаб, Ўзбекистон ва Қирғизистон армиялари орасига турли низолар солиши мумкинмиди?
Абдураҳим Пўлатнинг жавоби шундай бўлди (бу ерда жавоб мазмунини қайд этаман):
- Бу саволдаги асосий фикрнинг ўзиёқ жуда тор ва саёз, Улуғбек. Сиз билан гаплашганлар сиёсий сўқирлардир. Ҳар қандай инсон бошига шундай фожеа тушганда, ким нима қиларкин, мен бундоқ қилсам, фалончи нима қиларкин деб, табиийки, ўйлаб ўтирмайди. Яна ҳам соддароқ айтсам: тасаввур қилинг, онангизни кимдир ўлдираётса, сиз қўшним нима қиларкин ёки фалончи қариндошим нима деркин деб, қотилга қаршилик билдирмайсизми? Албатта, қарши ҳаракат қиласиз.
Нима бўлишидан қатъий назар, Ўзбекистон ўз қўшинларини Қирғизистонга олиб кириши шарт эди. Йигирма миллионлик ўзбек халқи Ўшдаги миллатдошлари ёппасига қирғин қилинаётган бир пайтда, Ўзбекистон ҳукуматининг миллий хоинлик позициясига кўз юмиб туриши шармандаликдан бошқа нарса эмас. Мен шу сабабли, жим турганларни қорамоллар дедим.
Нари борса, кўпи билан бир неча минг қирғиз экстремисти бу разилликларни содир этди. Юзлаб, балки, минглаб ўзбеклар ўлдирилди, уч юз минг ўзбек қочиб кетди. Лекин, йигирма миллион Ўзбекистонлик ўзбекларнинг лоқайд туриши - шармандаликдан бошқа ҳеч нарса эмас. Ҳозир бу вазиятдан чиқиш учун катта ишлар қилмасак, миллат сифатида битдик.
Озгина сиёсатдан ҳабари бор одамлар учун эса, армияни Қирғизистонга олиб кириш масаласида ортиқча ўйлаб ўтирадиган нарса ҳам йўқ эди. Ўзбекистон ўз қўшинларини олиб кириб, қирғизларни қириш билан эмас, икки томонни айириб, полициячилик вазифаларини бажариш билан оввора бўлса, биз айнан шуни назарда тутган эдик, уни ҳеч ким айблай олмасди. Аксинча, тасаннолар айтарди. Қолаверса, Қирғизистонда ҳозир давлатнинг ўзи йўқ. Биз унинг шаклланишига ҳам ёрдам берган бўлардик.
Ўзбекистон ҳукуматининг армия киритишга ҳуқуқий асоси ҳам бор бўлган. ЕҲХТнинг 1999 йили Истанбулда бўлиб ўтган саммитида инсон ҳуқуқлари масаласи ҳеч бир давлатнинг ички иши эмаслиги тўғрисида махсус резолюция қабул қилинган. Бу ҳужжатни ЕХҲТнинг ҳамма аъзолари, хусусан, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳам имзолаган. Қирғизистонда эса, исонннинг энг буюк ҳуқуқи – яшаш ҳуқуқи ҳайвонларча топталмоқда эди.
Россиянинг бу ерга армия юборишига фақат ақлсиз одамлар ишониши мумкин. Боши дардда бўлган руслар ҳозир Марказий Осиёга келмасликларини ҳам сайтимизда кўп марта ёздик. Бу башоратимиз ҳам тўғри чиқди.
Хуллас, ҳозирги шароитда, ўзбекларнинг бизга ишониб, орқамиздан кетишдан бошқа йўллари йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения