18 June 2010
12:39 - “Бирлик”нинг таъсирида Ўзбекистон ҳукуматининг тили чиқмоқда
Ҳаммага маълумки, Қирғизистонда бўлаётган воқеалар, хусусан, у ерлик ўзбекларга қарши қилинаётган зўравонликларга Ўзбекистондан биринчи бўлиб “Бирлик” Партияси муносабат билдирди.

“Бирлик” Партияси ўзининг 15 апрелдаги баёнотида ҳаммани Қирғизистондаги давлат тўнтариши натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган муаммолар, жумладан, фуқаролар уруши ҳақида огоҳлантирган бўлса, 12 июндаги баёнотида Қирғизистондаги ўзбекларни ҳимоя қилиш учун у ерга Ўзбекистон армиясини тинчликни сақлаш кучи сифатида олиб киришни таклиф қилганди. Шундан кейингина, Ўзбекистон ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги номидан Қирғизистондаги воқеалар бўйича ўта эҳтиётлик билан хавотирлик билдирганди.

Кеча тожикларнинг Азия-Плюс агентлиги Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонасига асосланиб хабар беришича, 15 июнда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Комилов Ташкентда дипломатие корпус вакилларига брифинг бериб, Қирғизистонда ўзбекларга қарши бўлаётган воқеаларни сўйиш, этник тозалаш ва қатлиом деб баҳолабди, Вақтли ҳукумат бандитлар олдида мутлақо ожизлик қилаётганини айтибди.

Сўнгра у Ўзбекистон ҳукумати таҳминан 75 минг ўзбек қочқинига қандаё ёрдам бераётгани ҳақида маълумот берибди, лекин халқаро жамоатчилик юбораётган ёрдамнинг асосий қисми Бишкекда қолиб кетаётганидан нолибди.

Абдулазиз Комиловнинг Тошкентдаги брифинги ҳақидаги хабар кечикиб, бунинг устига Душанбе орқали маълум бўлиши, Ўзбекистондаги сиёсий вазиятни ва хабарчиликнинг аҳволини кўрсатади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону