17 June 2010
09:32 - Ўзбекистон ҳукумати: “Қирғизистон воқеалари ортида учинчи кучлар бор”. Ким улар?
Бугун дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Қирғизистон ҳодисалари юзасидан брифинг ўтказган Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Комилов Қирғизистон ҳодисаларида қўлланилаётган қуроллар, профессионал снайперларнинг мавжудлиги ҳамда воқеалар ривожи ҳодисалар ортида жиддий учинчи кучлар мавжудлигини таъкидлади. Мазмунан шу боисдан ҳам воқеаларга эҳтиёткорлик билан ёндашаётган Ўзбекистон ҳукуматининг позициясини оқлай туриб, воқеалардан жабрланганларга кўмак бериш ва қочқинларни қабул қилиш давом этаётганини таъкидлади, дейди мухбиримиз.

У Андижон вилояти ҳудудидаги 30 дан ортиқ лагерда яшаётган қочқинларнинг харажати дастлабки 3 кунда қарийб бир миллион АҚШ долларини ташкил қилганини айтди. Шу боисдан БМТ ва бошқа халқаро тузилмалардан ҳам гуманитар ёрдамлар сўраяжагини эътироф этди, лекин учинчи кучлар кимлигини, яъни Кремль номини очиқ айтишга қўрқди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону