17 June 2010
08:15 - Гемофилия беморлари жамияти собиқ раҳбарини жиннига чиқаришмоқчи
Шу йилнинг 10 июнидаги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига иқтибосан Тошкент шаҳар гемофилия беморлари жамиятининг собиқ раҳбари Дилшод Эргашев соғлиқни сақлаш соҳасида коррупция ва жиноятчилликка қарши куршага бел боғлагани, унинг арзларидан сўнг прокуратура органи унга жим бўлмаса қамаш пўписа қилаётгани ҳақида ёзгандик. Ана шу хабардан сўнг Дилшод Эргашевни руҳий хастага чиқариш, уни товламачига айлантириш мақсадида беморлардан тушунтириш хатлари олиш, унга қарши аризалар уюштириш жараёни бошланди.

Бугун Ўзбекистон Президенти, Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Бош прокурорга телеграммалар йўллаган Дилшод Эргашев саросимада эканини яширмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Гемофилия беморлари жамияти собиқ раҳбари мамлакатга халқаро ташкилотлардан келаётган гуманитар ёрдамларнинг талон-тарож қилинаётгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган ва коррупция ҳомийси бўлган прокурор унинг овозини ўчиришга уринган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону