01 March 2006
04:00 -
7:00 - Киевда ўзбек сиёсий қочоқларининг тинимсиз пикетлари
- Россия прокуратураси инсон эркинлигига ҳужум бошлади
7:00 - Киевда ўзбек сиёсий қочоқларининг тинимсиз пикетлари
Кеча Украинадаги ўзбек сиёсий қочқинлар жамияти маҳаллий “Чегара билмас ташаббуслар” ташкилоти ва “Эмнисти Интернейшнл” билан биргаликда ҳамда зарғалдоқ инқилобининг асосий кучи бўлмиш “Пора”нинг фаоллари иштирокида 3 та пикет ўтказди. Пикетларнинг мақсади - Украина ҳукумати тарафидан 11 нафар ўзбек сиёсий қочоғининг Ўзбекистонга тутиб берилишини қоралаш ва норозилик билдириш эди.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида ўтказилган пикет театрлаштирилган намойишлар каби бўлди. Ўзбек қочоқлари ролини ўйнаган йигитлар оқ кийимда бўлиб, улар қоп-қора кийим кийган ва устларига “Украина хавфсизлик хизмати”, ”Ташқи ишлар вазирлиги”, “Миграция комитети” деб ёзилган маскали кишилар тарафидан ушландилар ва рамзий шаклда чегарани ифодаловчи чизиқнинг нарёғига ўтказилиб, коммунистча қизил кийим кийган ўзбек махсус хизмати ходимлари қўлига топшириладилар. Сўнгра қизил кийимлилар оқ кийимдагиларни қатл қилиб, артофдаги оппоқ қорни қип-қизилга айлантирдилар. Бу саҳналар Украинанинг ҳамма телеканалларидан келган операторлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг журналистлари томонидан кино ва расмга олинди, кечқурун бу воқеаларни бутун Украина тамошо қилди.
“Чегара билмас ташаббуслар” ташкилоти ва “Эмнисти Интернейшнл”нинг вакиллари ноғоралар олиб келишган экан, уларни чалиб Киевнинг марказини
алғов-далғов қилиб ташладилар. Бу ерда тўпланган юзлаб киевликлар пикетчилар тарафидан олиб келинган Андижондаги Ўзбекистон ҳукуматининг хунрезлигини кўрсатувчи таҳминан 200 расм билан танишдилар.
Сўнгра пикет Украина Миграция комитети биноси олдида давом этди. Бу ерда пикетчиларга Украинанинг “Яшил ранг” номли экологик ҳаракатининг фаоллари қўшилдилар. Пикетчилар олдига чиққан Комитет раиси жаноб Рудик Украина хавфизлик хизмати ходимлари қонунларни бузиб, ўзбек қочоқларини Ўзбекистонга тутиб берганларини тан олди ва бундай воқеаларнинг олдини олиш учун бу каби пикетлар муҳим эканлигини таъкидлади.
Оддий киевликларнинг ҳам қўшилиши натижасида умумий сони 100 дан ошиб кетган пикетчилар, намойиш қилиб Ўзбекистон элчихонаси томон йўл олдилар. “Миграция комитетидан бир неча юз метр узоқликда жойлашган Ўзбекистон элчилиги қамалдаги ерни эслатарди, - дейди пикет ташкилотчиларидан бири, “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, Украинадаги ўзбек сиёсий қочқинлар жамияти раиси Исмоил Даджон. – Эс-песи чиқиб кетган Ўзбекистон элчихонасининг ходимлари маҳаллий ҳокимиятга мурожаат қилиб, юзлаб милиционерларни чақиртиришибди. Аммо, воқеаларга мутлақо аралашмаган украин милиционерлари пикетни яна ҳам дабдабали қилишди, ҳатто, унга бироз романтик тус беришди. Яна Андижон хунрезлигини кўрсатувчи расмлар осилди. Дўмбира ва ноғаралар янгради. Украиналик пикетчилар ўз тилларида “Ўзбеклар буюк халқ, уни енга олмайсиз” деб ҳайқиришса, ўзбеклар “Каримов жаллод, Каримов сотқин” дея навбатма-навбат наъра тортишарди. Ин-инларига кириб кетган элчихона ходмларидан биронтаси пикетчилар олдига чиқмагани, табиий”.
Киевлик мухбиримизнинг билдиришича, кечаги пикетлар дарҳол натижа бера бошлади. Пикет бўлаётган жойга, Исмоид Дадажоннинг чўнтак телефонига қўнғироқ қилган Украина Ички ишлар вазирлигининг бўлиб бошлиғи Ярослав Суворик вазир Исмоил Дадажон билан учрашиш ниятида эканлигини билдирди. Кўришув пайтида муҳокама қилиниши керак бўлган хусусида хусусида келишилди. Учрашув 2-3 кун ичида бўлиши билдирилди.
Шу куни кечқурун Украинанинг машҳур “5-канал” телевидениесидаги “Бевосита мулоқат” программасида Украинадаги ўзбек сиёсий қочқинлар жамияти раисининг ўринбосари Ҳотам Хожиматов билан Украина Хавфсизлик хизматининг (УХХ) бир ходими ўзбек қочқинлари масаласини тортишдилар. Бўлиб ўтган пикетлар бутун оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши туфайли Украина Хавфсизлик Хизмати ўз позициясини ўзгартиришга мажбур бўлгани маълум бўлди. Шу пайтгача ўзбек қочқинлари маҳаллий миграция қонунларини бузганлари учун депортация қилиндилар деб келаётган УХХ, биринчи марта, қочқинлар уларни Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг аъзолари деб иддао қилаётган Ўзбекистон расмийларининг талаби билан депортация қилинганини тан олди. Демак, энди ўзбек қочқинлари масаласи Украинада яна ҳам катта тўпалонларга йўл очади.
Кеча Киевда яна бир воқеа юз берди. Ўтган асрнинг 90-чи йиллари бошида “Бирлик” таркибида тузилган “Тўмарис” аёллар ҳаракати қайта тузилди. У яқин вақт ичида Ўзбекистонда фаолиятини жонлантириш ниятида.
Украинада бўлаётган сиёсий жараёнлар шуни кўрсатмоқдаки, дейди мухбиримиз, ҳар қандай жамиятда, ҳатто Украина каби демократия тарафга дадил юра бошлаган мамлакатларда ҳам аҳвол дарров ўзгармайди. Уни ўзгартириш учун одамлар қўрқмасдан кўчаларга чиқишлари ва ўз ҳақ-ҳуқуқлаини ҳимоя қилишлари керак. Ўзбекистонда ҳам шу каби чиқишларга замон келмоқда. Мухолифат ҳозирги иккиланиш ва қатъиятсизлик ҳолатидан чиқиши ва Ўзбекистонда демократиянинг ғалабаси учун кескинроқ қадамлар қўйиши керак.
Россия прокуратураси инсон эркинлигига ҳужум бошлади
27 февралдаги хабаримизда Москва прокуратураси “Мемориал” жамиядининг сайтидан “Ҳизб-ут-Таҳрир” партиясининг брошюраларига Россиянинг Осиё қисми мусулмонлар диний бошқармаси тарафидан берилган эксперт хулосани олиб ташлашни талаб қилганини билдиргандик. Кеча, шу масала бўйича ҳуқуқ ҳимоячилари Москвадаги Мустақил Матбуот Марказида матбуот конференцияси ўтказдилар. Унга қтнашган машҳур ҳуқуқ ҳимоячилари Сергей Ковалев, Светлана Ганнушкина, Олег Орлов, Виталий Пономарёвлар Россияда мусулмонларга қарши қилинаётган ҳаракатлар ёмон оқибатларга олиб келиши муқаррарлиги, ҳукуматнинг босимлариа қарши бир ёқадан бош чиқариб, жон-жаҳд билан иш олиб бориш кераклигини айтдилар. “Ҳаракат” журналининг Россиядаги вакили Баҳром Ҳамроев бугун Россия ҳукумати ўз ишларини Ўзбекистон режимидан ўрганиб қилаётганини таъкидлар экан, бу икки мамлакат демократлари орасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозимлигини таъкидлади.