28 February 2006
04:00 -
19:00 - Афв умумий умум учун эмас
- Каримов давлатининг олди тор, орқаси кенг
- Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (28 февраль, сешанба маълумоти)
19:00 - Афв умумий умум учун эмас
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун“ газетаси бугунги сонидаги “Амнистия ижроси изчил таъминланмоқда“ сарлавҳали мақоласида ўтган йил 2 декабридаги амнистия қарори қамоқхоналар томонидан шу кунгача 11 минг 371 шахсга қўлланилганини ва улардан 4 минг 16 нафари жазодан озод этилганини ёзади. Мақола номидан маълум бўлганидек, амнистия қарори талаблари изчил адо этилаётган эмиш.
Ҳақиқатда шундаймикан? Бу саволни ҳам бугун чиққан бошқа газета - “Ўзбекистон овози“ бир махбус такдири мисолида инкор қилади. Шу ҳақдаги мақола “Аризани кўриб чиқиш учун юбораяпмиз...“, ёки Биринчи гуруҳ ногирони бўлган махбусга нисбатан нега амнистия қўлланилмаётгани ҳақида“ деб аталади.
Мақола муаллифи (газета мухбири) Равшан Шодиев Ўзбекистон Ҳарбий суди томонидан 2002 йилда 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган сурхондарёлик 33 ёшли Азамат Тўлагановнинг қамоқдаги огир саргузаштини отасининг турли идораларга ёзган хатлари бўйича ҳикоя қилади. Махбуснинг қандли диабет билан касаллангани, ўнг оёғи ва қўли шол бўлиб қолгани, аҳволи ўта оғирлиги учун унга 2004 йилда 1-гуруҳ ногиронлиги берилганига, яъни амнистия талабларига мос келишига қарамай ҳамон қамоқда қолаётгани ва қийноқларга солинаётгани ҳақида ёзади.
Қандай қийноқлар? - дерсиз.
Маҳбуснинг огир аҳволи уни транспортировка қилиш имконини бермаслиги ҳақида экспертлар комиссиясининг огоҳлантирувчи хулосаси бўлишига қарамай, биргина 2003 йилда Тошкент ва Термизда, касалхонадан касалхонага 5 марта кўчирилибди. Кўчиришда ҳатто юк автомобилидан ҳам фойдаланилган. Шу кунларда бемор Термиздан яна Тошкентдаги қамоқ касалхонасига келтириб ташланибди.
Маҳбуснинг “ҳаёти хавф остидалиги“ни эслатган мухбир “Аризачи (яъни отаси) нинг асосий саволи, талаби битта, - деб ёзади ва давом этади: - Ўгли 1-гуруҳ ногирони бўлса, аҳволи ўта огир бўлса, нега унга нисбатан амнистия қўлланилмаяпти? Бирор идорадан аниқ жавоб ололмаяпти.“
Жавоб шуки, гарчи газета мухбири мақоласида маҳкум қандай қилмишлари учун қамоққа тушганини айтмаган бўлса-да, лекин унга режимга қарши қилган жиддий айблари учун озодликдан маҳрум этилганини, шу боис қамоқ ва қийноқлардан кутулмаслигини таҳмин этиш мумкин. Бундайлар - озод этилишга ҳуқуқи бўла туриб, озод этилмайдиганлар Ўзбекистон қамоқхоналарида озмунча.
Каримов давлатининг олди тор, орқаси кенг
Совет даврида давлатнинг олди тор, орқаси кенг деган нақл бўлгувчи эди. Давлатнинг ортига ўтиб, моддий бойликларни бемалол ўмарса бўлаверади маъносидаги ушбу нақлни бугунги кунда Каримов давлатига нисбатан ҳам ишлатса бўлади. Лекин эндиликда буни кимдир ночорликдан, кимдир янада бойиш учун қилмоқда.
Табиий газ - ўғирлик килиш учун қулай бўлган энергия ресурсларидан бири. “Ўзбекистон“ телерадиоканалининг кечаги “Таҳлилнома“ дастури мухбирига “Ўзкоммунхизмат“ агентлиги бўлими мудири Абдубаҳром Вакиловнинг айтишича, 2005 йилда табиий газ тармоқларига “ноқонуний уланишлар“нинг аниқланганлари 11 мингтадан ортиқ бўлиб, шулардан 7300 таси аҳоли хонадонлари, 1260 таси иссиқхоналар, 3000 тадан ортиги тандирхона ва шу каби маиший хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан амалга оширилган. Улар ўғирлаб сарфлаган газнинг жами миқдори 36,7 миллион куб метрни ташкил қилади. Бу - ўрта ҳисобда 10 минг хонадоннинг бир йилда ишалатадиган гази, демакдир.
Лекин юқоридаги рақамлар бундан-да бир неча юз баравар катта ўғирликлар олдида урвоқ ҳам эмас экан. Гарчи “Таҳлилнома“ кўрсатувида шу хусусда аниқ рақамлар айтилмаган бўлса-да, аммо, унга кўра, “Ўзбекистоннинг ички бозорида, яъни газни ишлаш корхоналаридан маҳаллий истеъмолчигача бўлган ораликда йилига бир неча миллиард (!) куб метр табиий газ изсиз йўқолаётир“. Бунчалик катта ҳажмдаги газ ўгирлигини ҳукумат ичидаги ёки унга яқин Юхолар ва мафиоз гуруҳлар қилишмаса, шунча газни ўмариш оддий фуқаролар қўлидан келмайди ҳам, уларга керак ҳам эмас.
Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (28 февраль, сешанба маълумоти)
Расмий курс (Ўзбекистон Марказий банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1200 сўм 38 тийин; 1 евро = 1424 сўм 1 тийин; 1 рубль = 42 сўм 63 тийин.
Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки иқтисодий алоқалар банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1209 сўм ва харид қилишда 1215 сўм; 1 евро = сотишда 1425 сўм ва харид қилишда 1445 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2094 сўм ва харид қилишда 2124 сўм.
Қорабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1235 сўм ва харид қилишда 1255 сўм.