17 June 2010
04:14 - Жиззах маҳкамаларида диндорлар иши кўрилди
Кеча жиноят ишлари бўйича Жихззах вилояти судида “Ваҳҳобийлик” ва “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланиб, узоқ йиллик қамоқ жазоларига мустаҳиқ этилган 9 нафар диндорнинг иши апеллация босқичида кўрилди. Жиззах вилояти прокурорининг протести асосида очилган маҳкама шу йилнинг январида бошланган, маҳкамада 24 нафар диндор судланиб, узоқ қйиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилинганди. Бу ҳақда сайтимизда хабарлар берганмиз. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах бўили фаоллари тарқатган маълумотга кўра, кечаги маҳкама эса шу диндорларнинг 9 нафари иши юзасидан прокурор протести асосида қайта кўрилди ва биринчи инстанция чиқарган ҳукмларга яна муддатлар қўшилиб, жазо миқдори кўпайтирилган.

Қонунчилик кафолати сифатида суд қарорларига протест келтириб, одатда виждонига сув сепадиган прокуратура вакилларини тушуниш мумкин. Диний эркинликларни чеклашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналарида ўзига хос мусобақа бораётган айни кезларда суднинг нисбатан енгироқ жазосидан уларнинг ташвишга тушишини тушуниш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону